Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан сублимацияланган мева ва резаворлар илк бор Малайзияга етказилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистондан сублимацияланган мева ва резаворлар илк бор Малайзияга етказилди

2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистондан сублимацияланган мевалар ва резаворларнинг биринчи партияси Малайзия бозорига 10 минг қадоқдан ортиқ ҳажмда етказиб берилди. Bonaff Crunchy савдо белгиси остидаги маҳсулотлар ассортименти жами 7 турда бўлиб, жумладан, сублимацияланган қовун, анжир, ўрик ва қадоқланган қулупнайни ўз ичига олган, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари “Дунё” ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб.

Етказиб бериш “Sunny Land Products” МЧЖ (Ўзбекистон) ва “Izdihar Souk Sdn Bhd” (Малайзия) ўртасидаги экспорт шартномаси асосида амалга оширилди. Агентлик маълумотларига кўра, ушбу шартнома 2022 йилнинг август ойида Малайзияда ўзбек маҳсулотлари шоу-румининг очилиши чоғида имзоланган.

Шунингдек ўқинг: Тошкент вилоятида хориж селекциясига мансуб органик қулупнай ва малиналар етиштирилмоқда

Малайзиянинг Izdihar Souk Sdn Bhd компанияси тижорат директори Реймонд Чонгнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари Малайзиядаги энг йирик савдо тармоқларида сотилади, шунингдек, Малайзиянинг машҳур Lazada ва Shopee электрон савдо платформалари орқали тўғридан-тўғри истеъмолчиларга етказилади.

Ушбу маҳсулотларнинг навбатдаги партиясини жўнатиш 2023 йил январь ойига мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида Малайзия-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташкил этилган эди. Ўша йилнинг сентябрь ойида мазкур палата делегациясининг Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистонда етиштирилган сархил ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини Малайзияга экспорт қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилган.

2021 йилнинг апрель ойида EastFruit Ўзбекистондан Малайзияга қуритилган мевалар, майиз ва ёнғоқ (бодом, грек ёнғоғи ва ўрик мағзи)лар, анжир мураббоси ва асалнинг навбатдаги партияси етказиб берилгани ҳақида ёзган эди. Коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўқлиги сабабли ушбу юк Туркия орқали — янги транспорт йўлаги бўйлаб Куала-Лумпур шаҳрига етказилди.

2021 йилнинг август ойида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган гилос жемининг биринчи партияси Малайзияга етказилди. Етказиб берилган маҳсулот ҳажми қарийб 1 тоннани ташкил этди. Маҳсулот «Organic Fresh Cherry Jams from Uzbekistan” ёзуви қайд этилган махсус ёрлиқли қадоқда жўнатилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондаги корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

EastFruit

Хитойда қулупнайга талаб ортиши туфайли ушбу турдаги резаворни етиштириш ҳажми ортмоқда

EastFruit

Андижонда тўрт қаватли бино томида иссиқхона барпо этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин