Бош саҳифаЛойиҳа ҳақида

Лойиҳа ҳақида

doc

EastFruit — мева-сабзавот бизнеси ривожига йўналтирилган таҳлилий платформа

Мева-сабзавот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулотни сақлаш, қўшимча ишлов бериш ва маркетинг ҳисобига ишлаб чиқарувчилар даромадини ошириш – EastFruit ахборот-таҳлилий платформасининг асосий вазифасидир. Мазкур лойиҳа Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мева-сабзавот бозорининг барча иштирокчилари учун билим ва тажриба маркази ҳисобланади.

EastFruit – бу Сизнинг кечаю кундуз, мунтазам ишлайдиган шахсий маркетинг бўлимингиз!

Минтақанинг турли мамлакатларидаги мева- сабзавот нархлари, нархлар ўзгаришининг сабаблари, таҳлил, прогноз, мева-сабзавот бозори янгиликлари, бозорнинг муҳим тадқиқотлари, чакана аудит, етакчи экспертларнинг онлайн-маслаҳатлари, бозор иштирокчиларининг керакли тажрибалари билан бизнинг порталда танишишингиз мумкин. Шунингдек, савдо анжуманлари, аграр бизнес тадбиркорлари учун ихтисослашган семинар ҳамда конференцияларда қатнашиш, мева етиштириш технологиялари ва қўшимча ишлов бериш, маҳсулотни сақлаш, қадоқлаш, маркетинг технологиялари ҳақида ҳам қизиқарли материаллар бериб борамиз.

EastFruit кимлар учун?

EastFruit – мева-сабзавот етиштирувчилар, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, яъни фермерлар, мева-сабзавот шарбати, консервация, концентрат, паста ҳамда қуруқ мева ишлаб чиқарувчилар, музлатилган мева-сабзавот тайёрловчилар, экспортчилар, импортчилар, супермаркетлар тармоқлари, кўчат, уруғ, МТР, технология ва ускуна-жиҳоз етказиб берувчилар, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари ассоциациялари, бирлашмалари, давлат тузилмалари, аграр сектор учун товар етказиб берувчилар, хизмат кўрсатувчилар учун. Яна ҳам аниқроғи, мева-сабзавот бизнесининг деярли барча иштирокчилари учундир.

EastFruit ахборот-таҳлилий платформасидан фойдаланиш мева-сабзавот бозори иштирокчиларига блок ва шарҳлар тизими воситасида билимни бойитиш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Европа тараққиёт ва тикланиш банки(ЕТТБ) билан ҳамкорликда ташкил этиладиган ихтисослашган тадбирларда қатнашиш, амалий алоқаларни кенгайтириш имконини беради.

Сайтимиздаги материалларнинг ҳар биридан бохабар бўлиб бориш учун лойиҳанинг ҳафталик янгиланувчи хабарларига обуна бўлинг.

Лойиҳа БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Европа тараққиёт ва тикланиш банки(ЕТТБ), EU4Business ёрдамида амалга оширилади. Бироқ, ушбу сайтдаги материаллар мазкур ташкилотларнинг расмий материали ҳисобланмайди. Агар матнда бошқа нарса кўрсатилмаган бўлса, уларнинг мавқеини акс эттириш мажбурий эмас.

EastFruit портали Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УПОА) томонидан бошқарилади ва қўллаб-қувватланади.