Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон гилос жемининг биринчи партиясини Малайзияга етказиб берди
Янгиликлар

Ўзбекистон гилос жемининг биринчи партиясини Малайзияга етказиб берди

Ўзбекистоннинг Куала -Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган гилос жемининг биринчи партияси Малайзия бозорига етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

«Golden Prime Food» МЧЖ –  Ўзбекистон экспортёр- компанияси етказиб бераётган маҳсулотлар ҳажми қарийб 1 тоннани ташкил этади. Маҳсулотлар «Organic Fresh Cherry Jams from Uzbekistan» ёзувли махсус маркировкаланган қадоқда жўнатилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан анор экспорти мавсуми фаол босқичга кирмоқда

Малайзия импортёр-компанияси –  Jawahir Fresh Fruits директори Моҳд Aбдуллоҳнинг сўзларига кўра, маҳсулотларнинг бу партияси Куала-Лумпур ва Малайзиянинг бошқа штатларидаги савдо тармоқлари орқали Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни – 31 август санаси муносабати билан махсус совға шаклидаги қадоқларда сотилади. Шунингдек, жемни маҳаллий машҳур электрон савдо платформалари – «Lazada», «Shopee» ва «ezBuy» орқали сотиш режалаштирилган. Зеро, бу маҳсулотни бутун мамлакат бўйлаб якуний истеъмолчиларга тўғридан -тўғри етказиб бериш имконини беради.

Моҳд Aбдуллоҳ ўз компанияси бу йўналишда ўзбек экспортёр-компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришни ва йил давомида етказиб бериш ҳажмини икки баробардан зиёдга оширишни режалаштираётгани ҳақида гапирди.

Мамлакатнинг Куала -Лумпурдаги дипломатик миссияси Малайзия бозорида маҳаллий корхоналар маҳсулотларини илгари суриш бўйича ишларни фаол давом эттирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин