Бош саҳифаЯнгиликларТошкент вилоятида хориж селекциясига мансуб органик қулупнай ва малиналар етиштирилмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тошкент вилоятида хориж селекциясига мансуб органик қулупнай ва малиналар етиштирилмоқда

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда жойлашган 4 гектар майдонда хориж селекциясига мансуб ремонтант навли органик малина ва қулупнай етиштирилмоқда, дея хабар берди EastFruit  мутахассислари.

«Илгари бу ерлардан чорва учун яйлов сифатида фойдаланилган. 2017 йили “Escolado Business” масъулияти чекланган жамияти 15 гектар ерни ўзлаштириб, 7 километр узунликдаги қувурлар орқали 350 метр баландликдан суғориш учун сув келтирди. 2021 йилдан бери бу ерда қулупнай ва малинанинг хориж навларини органик равишда етиштириш йўлга қўйилди”, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қулупнай плантациялари 2,5 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, бу ерда етиштириш учун Cabrillio (АҚШ), Аlbion (АҚШ), Florida Beauty (АҚШ) ва Моnterey (АҚШ) каби навлар танлаб олинди.

Экиш зичлиги — 70х30 см.лик схема бўйича гектарига ўртача 50 минг туп кўчат экилди.  Кўчатларнинг пастки қисми агроспан билан қопланган, сомон билан мулчаланган ва томчилатиб суғориш тизими ҳам ўрнатилган.

Қулупнай ҳосили 150-160 кун давомида йиғиб олинади: 20 майдан октябрь ойи охирига қадар бир тупдан ўртача 400-500 грамм, гектарига эса 20-25 тонна ҳосил олинади.

Малина плантациясининг умумий майдони 1,5 гектар бўлиб, Delniva (Польша) ҳамда Heritage (АҚШ) навлари етиштирилади. Экиш зичлиги — 3,5 х 0,5 метр.лик схема бўйича гектарига тахминан 5,5 минг кўчат экилган. Кўчатлар сомон билан мулчаланди ва томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди.

Экин экилгач, бир йил ўтиб, бир бутадан малина ҳосили ўртача 400 граммни ташкил этди. Келгуси йилдан бошлаб, ҳар бир тупдан 2-3 килограмм, гектарига эса 10-15 тонна ҳосил олишга эришиш кутилмоқда.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Миср давлати Ўзбекистон гилоси ва узумлари учун ўз бозорини очмоқда

EastFruit

Польша Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини оширишга тайёр

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари рокамболнинг янги навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин