Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада пиёз нархи рекорд даражада кўтарилиши — уни Ўзбекистон ва Молдовадан импорт қилишга сабаб бўладими?
Долзарб Махсус Янгиликлар

Украинада пиёз нархи рекорд даражада кўтарилиши – уни Ўзбекистон ва Молдовадан импорт қилишга сабаб бўладими?

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, рекорд миқдордаги мамлакатларга пиёзнинг рекорд даражада экспорт қилингандан сўнг Украина яна ушбу турдаги сабзавотнинг импортёрига айланиши мумкин. Бундан ташқари, Украинага пиёз импорти эҳтимоли ҳозирданоқ мавжуд, маҳсулотни йиғиш эса эндигина тугади ва бозорга пиёз етказиб бериш бўйича таклиф анъанавий равишда бутун мавсум давомида энг юқори даражада сақланиб қолди.

Айни пайтда ички бозорда пиёзнинг улгуржи нархи йилнинг шу даври учун рекорд даражададир. Ҳозир стандарт сифатли пиёзнинг улгуржи нархи 7 грн/кг (кг учун 0,26 доллар) даражасида барқарор сақланиб турибди ва бу кўрсаткич ўтган йилги нархдан 2,3 баравар юқори. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Тожикистонда пиёз ҳозирги кунда ўртача икки баробар арзонроқ сотиляпти – 1 кг учун 0,12-14 доллар, яъни, тахминан Украинада бир йил аввал бўлгани кабидир.

Сабзавот ва картошканинг аксарият турлари нархи бу йил ғайриоддий даражада юқори бўлган Россияда ҳам пиёз Украинага қараганда арзонроқ сотилмоқда. Одатда, украин пиёзи учун асосий бозорлардан бири ҳисобланмиш Польшада ҳозир нарх Украинадаги нархлар билан бир хил. Тўғри, нарх яқинда ўсди ва бундан аввал сезиларли даражада паст эди.

Дарвоқе, ҳозир Украинага картошка экспорт қилаётган Молдовада ҳам пиёз нархи Украинага қараганда паст. Зеро, ҳозирданоқ Молдовадан Украина бозорига пиёз етказиб бериш мумкин. Сабзавот етиштирувчилар ва савдогарлар мавсумнинг иккинчи ярмида пиёз нархи ошишига ишонган ҳолда уни сақлаш учун тайёр ҳолатда Молдовадан сотиб олишмоқда. Уларнинг фикрича, мавсумнинг иккинчи ярмида пиёз сотиш даромадли бўлади.

«АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари ҳозир 2021/22 йилги мавсумда Украинада сабзавот ва меваларнинг йиллик прогнози ҳамда нархлар бўйича прогнозни янгилашни якунлашмоқда. Ва улар бу йил мамлакатда пиёз етиштириш камайганини тасдиқлашди. Бироқ, нархлар ўсиши ёки пасайиши ҳақидаги прогноз тафсилотлари ошкор қилинмади.

2021 йилнинг август ойи ўрталарида Telegram каналимиз орқали бозор иштирокчилари ўртасида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, респондентларнинг деярли 70 фоизи Шарқий Европада янги мавсумда пиёз нархи ошишига ишонишади. Аммо ҳозирча Марказий Осиёда пиёз етиштириш қай тариқа ўзгариши ҳақида маълумотлар йўқ. Бу ҳудудда ҳам пиёз етиштириш  камайиши эҳтимоли бор. Чунки, ўтган мавсумда пиёз нархи баланд бўлмаган,  анъанавий импортёрларнинг эса унга нисбатан талаби паст бўлган.

Улгуржи савдо вакилларининг фикрича, нархларнинг катта фарқига қарамай, транспорт харажатлари юқори бўлгани учун Ўзбекистон ва Тожикистондан Украинага пиёз импорт қилиш ҳали ҳам фойдасизлигича қолмоқда. Аммо, агар Украинада пиёз нархи яна 10%га ошса, уни импорт қилиш яна мумкин бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

EastFruit

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин