Бош саҳифаЯнгиликларТуркияда тропик мевалар йилдан-йилга кўп етиштирилмоқда
Янгиликлар

Туркияда тропик мевалар йилдан-йилга кўп етиштирилмоқда

Туркияда АҚШдан келтирилган етти хил тропик мевани етиштириш бошланди. Мамлакат Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, яна тўртта экзотик ўсимлик мослашув босқичида.

KазахЗерно.kz”нинг хабар қилишича, туркияликлар 2000 йиллар бошидан буён маҳаллий боғдорчилик учун хориждан келтирилган уруғлардан фойдаланган ҳолда тропик мевалар етиштира бошлаган.

Тажриба муваффақиятли ўтди. Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва сиёсати бош бошқармаси (ТАGЕМ) ва Ғарбий Ўртаер денгизи қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (ВАТЕМ) 2012 йили мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошчилигида махсус ташаббус билан чиқди. Унга кўра, саноат шароитида питахайи, пассифлора, манго, личи ва гуаванинг 11 навини етиштириш кўзда тутилган эди. Тажриба майдони Анталиянинг Газипаша минтақасига — очиқ далага жойлаштирилди ва олинган ҳосилдан маълум бўлдики, ушбу тропик меваларни Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақасида ҳам етиштириш мумкин экан.  Натижада, бундан икки йил аввал тажриба намуналаридан энг сара навлар танлаб олиниб, қишлоқ хўжалиги вакилларига тавсия этилди.

Шунингдек ўқинг: 2021/22 мавсумда Туркиядан 102 мамлакатга қуритилган анжир экспорт қилинди

Рўйхатга олинган ушбу навлар туфайли Туркияда тропик боғлар ташкил этишга эришилди. Ўртаер денгизининг иқлими мулойим бўлишига қарамай, манго, асосан, иссиқхоналарда етиштирилади. Бу йил турклар 2019 йилда барпо этилган боғлардаги биринчи манго ҳосилини йиғиб олишди. Пассифлора эса очиқ ҳавода ўстирилади; у 1000 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган.

Пассифлора, манго, папайя, ананас, кокос, маракуйя ва бошқа экзотик мевалар ҳозир маҳаллий супермаркетларда харидорларга таклиф этилмоқда ва кам миқдорда бўлса-да,  экспорт қилинмоқда. 2022 йилнинг биринчи ярмида тропик мевалар экспорти Туркияга 7,9 миллион доллар даромад келтирди. Туркия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил охирига қадар бу йўналиш турк ишлаб чиқарувчиларига 20 миллион долларга яқин даромад келтиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Андижонда тўрт қаватли бино томида иссиқхона барпо этилди

EastFruit

Туркия майизининг жаҳон бозоридаги улуши 13 фоиздан 24 фоизга ошади

EastFruit

БААдаги вертикал фермада заъфарон етиштирилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин