Бош саҳифаЯнгиликлар2021/22 мавсумда Туркиядан 102 мамлакатга қуритилган анжир экспорт қилинди
Янгиликлар

2021/22 мавсумда Туркиядан 102 мамлакатга қуритилган анжир экспорт қилинди

2021/2022 экспорт мавсумида Туркия хорижга 70,5 минг тоннадан ортиқ қуритилган анжир экспорт қилди.

Туркиялик боғбонларнинг 2021 йил 6 октябрдан 2022 йил 7 октябргача бўлган даврдаги экспорт мавсумида қуритилган анжир сотишдан олган даромади 258 миллион долларни ташкил этди. Бу маълумотларни «Анадолу» агентлиги Туркиянинг Эгей минтақаси экспортёрлар ассоциацияси (EiB) хабарига таянган ҳолда келтирмоқда.

EiB маълумотларига кўра, жорий экспорт мавсуми бошидан буён 70 минг 647 тонна қуритилган анжир сотилган.

Хабарда айтилишича, Туркия қуритилган анжирининг жаҳон экспортидаги улуши 60 фоизни ташкил этади, дейди Эгей минтақасининг Қуритилган мевалар ва маҳсулотлар экспортёрлари ассоциацияси раҳбари Меҳмет Али Ишик.

Ишикнинг сўзларига кўра, Туркия жорий йилнинг экспорт мавсумида жаҳондаги 102 мамлакатга қуритилган анжир экспорт қилган. “Мақсадимиз экспорт ҳажми қийматини 300 миллион долларга, маҳсулот оғирлиги бўйича эса 75 минг тоннага етказишдир” дея қайд этган Ишик.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Миср давлати Ўзбекистон гилоси ва узумлари учун ўз бозорини очмоқда

EastFruit

Польша Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини оширишга тайёр

EastFruit

Ўзбекистондаги корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин