Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларТуркия компанияси чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан иситиладиган иссиқхонада сабзавот етиштирмоқда
Мева-сабзавот бизнесиТехнологиялар

Туркия компанияси чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан иситиладиган иссиқхонада сабзавот етиштирмоқда

Чиқиндилар утилизацияси бўйича Туркиянинг йирик ширкати — ITC Solid Waste Management  ўзига тегишли иссиқхонада уруғлик картошка, салат барги, қулупнай ва сабзавотлар етиштириб, оддий маиший чиқиндиларни муҳим ишлаб чиқариш ресурсига айлантирмоқда. Бу ҳақида Dunya портали маълумотларига кўра, Fruit-inform хабар берди.

«Туркияда тўпланган тахминан 55 минг тонна маиший чиқиндининг 30 фоизини қайта ишлаган ва уни электр ҳамда иссиқлик энергиясига айлантирган IТC компанияси бир вақтнинг ўзида ҳам экин етиштириш, ҳам чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича минтақада барқарорликни ошириш мумкинлигига яққол мисолдир«.

Компаниянинг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Али Риза Ўнернинг тушунтириш беришича, компания чиқиндихоналар рекультивацияси, санитар чиқиндихоналардан фойдаланиш, метандан энергия ишлаб чиқариш, хавфли ва тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш ва қадоқ чиқиндиларини қайта ишлаш соҳаларида хизмат кўрсатади.

Бугунги кунда IТC’нинг  Туркиядаги 11 та шаҳарда 13 та объекти мавжуд. Шундан олтитаси тўлиқ чиқиндисиз тизимга  интеграциялашган, қолганлари эса саноат газига ишлайди. Муниципалитетлар йиғиб олган чиқинди бизнинг объектларга ташилади ва механик равишда сараланади. Органик чиқиндилар парчаланганда метан гази ажралиб чиқади ва ундан электр энергияси олинади.  Пластик, қоғоз, қадоқлар ва алюминий каби қайта ишланадиган материаллар эса прессланади ва хомашё ишлаб чиқарувчи заводларга юборилади. Биз 13 та объектимизда соатига ўртача 100 МВт электр энергиясини ишлаб чиқарамиз”.

Анқаранинг Мамак туманида компанияга тегишли вертикал гидропоник иссиқхона мавжудлиги боис, энг қиммат жараён – иситиш харажатларини камайтиришга эришилмоқда.

«Иссиқхонамизда помидор, бодринг, бақлажон, қулупнай, салат барги, орхидея каби ўсимликларни етиштирамиз. Шунингдек, гидропоник усулда уруғлик картошка етиштирамиз ва ўз материалларимиз ишлаб чиқиладиган лабораторияни яратдик.  Биз шу тариқа генетика билан ўйнамаган ҳолда ўз ўсимликларимизни етиштирамиз. Вертикал фермер хўжалиги лойиҳаси фақат корхона учун ишлаб чиқилган бўлиб, унда об-ҳаво шароитидан қатъи назар, юқори ҳосил олиш учун барча зарур шароит, жумладан, замонавий светодиод ёритиш тизими мавжуд”, дейди Али Ризо Ўнер.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин