Бош саҳифаДолзарбРоссияда тарвуз нархи ўтган йилгидан паст даражада
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россияда тарвуз нархи ўтган йилгидан паст даражада

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг фикрича, бу ҳафта Россия бозорида маҳаллий фермер хўжаликларидан тарвуз етказиб бериш сезиларли даражада ошди, бунинг натижасида ушбу сегментдаги нархлар тез пасая бошлади. Тарвуз етиштирувчилар нархларнинг салбий динамикасини иссиқ ҳаво туфайли далаларда тарвузнинг пишиб етилиши сезиларли даражада тезлашгани билан изоҳлайдилар. Шу билан бирга, жанубий вилоятларда кузатилаётган қурғоқчилик тарвуз сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда, ва бу ҳолат маҳсулот нархининг пасайиш тезлигини янаям оширмоқда.

Шундай қилиб, лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида Россия фермер хўжаликларида тарвуз нархи ўртача 20% га пасайган ва бугунги кунда фермерлар ушбу полиз маҳсулотларини 5-13 рубл/кг оралиғида (0,07-0,18 доллар/кг) бўлган нархларда сотишга тайёр – маҳсулотнинг сифати ва қайси ҳудудда етиштирилганига қараб.

Шунингдек ўқинг:  Россия Грузия мевалари учун энг йирик экспорт бозори бўлиб қолмоқда

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда тарвуз нархини бундай даражада ушлаб туриш осон эмас полизкорларга, чунки жорий мавсумда бу ҳосилнинг ялпи ҳосилдорлиги сезиларли даражада ошди, маҳаллий тарвузларнинг сифат кўрсаткичлари ҳар доим ҳам харидорлар талабига мос келавермайди.

Айтиш керакки, айни пайтда Россия бозорида тарвуз ўтган йилнинг шу даврига қараганда ўртача 46% арзонроқ бўлди. Бозорнинг асосий иштирокчилари ушбу сегментдаги вазиятнинг яхши томонга ўзгаришини прогноз қилишмаяпти. Уларнинг сўзларига кўра, тарвузларнинг нархи пасайишда давом этади, чунки фермерлар бу полиз маҳсулотларини мавжуд ҳажмини тезроқ сотиш учун ҳаракатлари нархлар пасайиши суръатини тезлаштиришади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин