Бош саҳифаЯнгиликларРоссельхознадзор Туркия мева-сабзавотларида хавфли вирусларни аниқлади
Янгиликлар

Россельхознадзор Туркия мева-сабзавотларида хавфли вирусларни аниқлади

23 сентябрь куни Россельхознадзор видеоконференция шаклида Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва назорат бош бошқармаси билан музокаралар ўтказди.

Томонлар Туркиядан Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари, уруғчилик ва экин материалларини етказиб бериш билан боғлиқ кенг кўламли мавзуларни муҳокама қилишди.

Россельхознадзор Туркиядан олиб келинган меваларда қўнғир монилиоз чириш (Moniliniafructicola), шунингдек, Россия ва ЕОИИ мамлакатлари учун карантинли «жигарранг бужмайиш вируси»нинг помидорда аниқланиши бўйича янги ҳолатдан хавотирда эканини билдирди. Ва РФга экспорт қилиш учун мўлжалланган маҳсулотларнинг фитосанитар хавфсизлигини назорат қилиш ҳамда  таъминлаш кучайтирилишини сўради.

Бундан ташқари, Россельхознадзорнинг қайд этишича, у Туркия томонига пестицидлар ва агрокимё соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида идоралараро Битим лойиҳасини юборган. Ва мазкур ҳужжат бўйича таклиф ҳамда мулоҳазаларни кутмоқда.

Россельхознадзор ўсимлик маҳсулотлари Россияга олиб кирилишига оид мониторинг натижаларига кўра, 2021 йилда пестицидлар ва агрокимёвий моддаларнинг қолдиқ миқдори бўйича гигиеник меъёрлардан ошиб кетишнинг 79 та ҳолатини аниқлади.

Суҳбатнинг яна бир мавзуси ГМО-маҳсулотларни назорат қилиш бўйича кечди. Россия идораси ўсимликлар генетик модификацияси соҳасидаги Туркия қонунчилигини ўрганишдан манфаатдор эканлигини, шунингдек, Россияга экспорт қилинадиган уруғлар ва экин материалларида ГМО йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома формаси бўйича келишувга қизиқиш билдирди. Ушбу ҳужжат лойиҳасини Россельхознадзор Туркияга юборган.

Шунингдек ўқинг: Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади

Туркия озиқ-овқат ва назорат Бош бошқармаси Россиянинг ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича талабларини бажаришга эҳтиёткорлик билан ёндашаётганини маълум қилди. Ва хавфли товарлар етказилишига йўл қўймаслик учун барча саъй -ҳаракатлар амалга оширилишини таъкидлади. Шунингдек, Туркияда ГМО-уруғдан фойдаланиш ва ГМО-ўсимликларини етиштириш таъқиқлангани қайд этилди. Туркия томони Россельхознадзорга ГМО айланмаси борасидаги норматив тартибга солиш ҳақида қисқа муддатда батафсил маълумот беради. Шунингдек, карантин объектларини аниқлашнинг ҳар бир ҳолати бўйича ўтказилган тергов натижалари ва ушбу далиллар бўйича кўрилган чоралар тавсифи Россия идорасига юборилади.

Музокара якунида томонлар яқин орада пестицидлар ва агрокимёвий моддалар тўғрисидаги шартнома лойиҳасини муҳокама қилиш учун қўшимча музокаралар олиб боришга келишиб олди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Туркия компанияси чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан иситиладиган иссиқхонада сабзавот етиштирмоқда

EastFruit

Туркия жаҳон голубика бозорида йирик ўйинчига айланиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин