Бош саҳифаЯнгиликларРоссельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади
Янгиликлар

Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади

Куни кеча Россельхознадзор  видеоконференция шаклида Грузия Озиқ-овқат миллий агентлиги вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Россия томони Грузиядан Россия Федерациясига олиб келинган ўсимлик маҳсулотларида ЕОИИ учун карантин объектлари аниқланиши ҳоллари кўпаяётганидан хавотирда эканини билдирди.

Россия Федерацияси ҳудудига етказиб бериладиган Грузия товарларида биринчи бор хавфли карантин касаллиги қўзғатувчиси – қўнғир монилиоз чириш  (Моnilinia fructicola) аниқланди. Нектаринда уч ҳолатда, шафтолида бир ҳолатда зарарланиш аниқланган.

Барча далиллар ҳақидаги нотификациялар Грузия миллий озиқ-овқат агентлиги манзилига юборилди, деб хабар бермоқда Россельхознадзор сайти.

Музокаралар чоғи 2021 йилнинг жорий даври якунида Россияга Грузия картошкаларида етказиб бериш ҳажми сезиларли ўсгани ва маҳсулот ҳажми қарийб 17 минг тоннани ташкил этгани, ўтган йили бу кўрсаткич 1600 тонна даражасида бўлгани қайд этилди.

2021 йилда нектарин етказиб бериш ҳажми ушбу маҳсулотнинг 2020 йил охиридаги умумий миқдорига деярли тенг – 14 минг тонна бўлди.

Россельхознадзор, Евроосиё иқтисодий иттифоқи қонунчилигига мувофиқ, Россияга ифлосланган маҳсулотлар келгусида етказиб берилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилишини, шунингдек, ҳодиса сабабларини текшириш натижалари тўғрисида маълумот берилишини сўради.

Грузия томони барча керакли материалларни юборишга, шунингдек, Россия Федерациясига экспорт қилиш учун мўлжалланган экинларни етиштириш майдонлари, музлатгичлар ва омборларни тўлиқ қамраб олиш учун давлат фитосанитария мониторинг дастурини кенгайтиришга ваъда берди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Микрокўкатлар микробизнеси: Грузия ва Арманистондаги оилавий бизнесдан қўшимча даромад олиш имконияти

EastFruit

Грузияда голубиканинг клуб навлари етиштирилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин