Brush fresh grapes and marinated grapes in a bank and saucer, scattered spices on a blue background
Бош саҳифаЯнгиликларПортугалия ҳамда Испанияда глобал иқлим исиши туфайли узум ва зайтун етиштириш ҳажми кескин қисқариши мумкин
Янгиликлар

Португалия ҳамда Испанияда глобал иқлим исиши туфайли узум ва зайтун етиштириш ҳажми кескин қисқариши мумкин

Шимолий Атлантика океанида босим пасайиши Португалия ва Испаниянинг айрим ҳудудларида қурғоқчиликка олиб келиши эҳтимоли баланд, деб ёзмоқда cikavosti.com.

Янги тадқиқотга кўра, Португалия ва Испания  иқлим ўзгариши туфайли атмосфера босими юқори бўлган Азор антициклони сабаб Европанинг минг йил ичидаги энг қурғоқчил мамлакатлари ҳисобланади. Азор антициклони Шимолий Атлантиканинг баъзи қисмларида соат стрелкаси йўналиши бўйича айланади ва Ғарбий Европадаги об-ҳаво ҳамда узоқ муддатли иқлим тенденцияларига катта таъсир кўрсатади.

Янги тадқиқот шуни исботладики, бу юқори босим зонаси ўтган асрда кескин ўзгарган ва Шимолий Атлантика иқлимидаги айни ўзгаришлар сўнгги минг йилликдаги мисли кўрилмаган ўзгаришлардир.

Сўнгги 1200 йил давомидаги иқлимни моделлаштириш усулидан фойдаланган ҳолда Вудс-Хоул океанографик институти (АҚШ) тадқиқотчилари юқори босимли ушбу ҳудуд бундан тахминан 200 йил аввал заҳарли газлар ортиб бориши билан ўсиб, катта майдонни қамраб олганини аниқлашди. ХХ асрда глобал исиш туфайли ҳудуд янада кескин кенгайиб борди.

Шунингдек ўқинг: Италияда фермерлар сўнгги 70 йил ичидаги энг кучли қурғоқчиликдан азият чекмоқда

Бундан сўнг муаллифлар Португалия сталагмитларидаги ёғингарчилик даражасига оид далилларни қайта кўриб чиқишди ва Азор оролларининг баландлиги ўсгач, Ғарбий Ўртаер денгизида қиш фасли янада қуруқлашганини аниқлашди.

Буларнинг бари XXI аср охирига бориб, ёғингарчилик даражаси яна 10-20 фоизга камайиши мумкинлигини кўрсатмоқда.  Муаллифларнинг айтишича, бу Иберий қишлоқ хўжалигини «Европадаги энг заиф соҳалардан бири»га айлантиради.

Улар Азор оролларининг баландлиги ХХI асрда заҳарли газлар даражаси ортиб бориши, Пиреней ярим оролида қурғоқчилик хавфини ошириши, узум ва зайтун каби асосий экинлар тақдирини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантиришмоқда.

Тадқиқотга кўра, Пиреней ярим оролида узум етиштириш учун мос келадиган майдон камида чорак ҳиссага қисқариши ва 2050 йилга бориб деярли бутунлай йўқ бўлиши (сув танқислиги туфайли) мумкин.

Тадқиқотчилар, шунингдек, 2100 йилга бориб, Испания жанубидаги ҳудудларда зайтун етиштириш 30 фоизга қисқаришини тахмин қилишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Иқлим ўзгариши: 2100 йилга бориб, Ер юзининг катта қисми қурғоқчил ҳудудларга айланади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин