Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда
Янгиликлар

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

Бу йил олмадан яхши ҳосил олинишига умид қилмаса ҳам бўлади. Қозоғистоннинг Туркистон вилояти боғбонлари шундай дейишмоқда. Қаҳратон қиш туфайли ўрик ва олма дарахтлари музлаб қолди.  Баҳордаги кучли шамол шохларни синдириб, куртакларни тўкиб юборди. Сўнгра минтақага яна қайтган аёз дарахтларнинг “жонини олди”, дея хабар бермоқда «АПК Новости«.

«Қозоғистонда бу йил қиш жуда совуқ бўлди,  тахминан бир ой давомида паст ҳарорат ҳукм сурди, деярли икки ҳафта давомида у минус 30 даражага тушди. Кўчатлар бундай совуққа мослашмаганлиги боис, ўрик ва олма дарахтларининг куртаклари нобуд бўлди«, дейди «Александровский сад» МЧЖ директори Елена Курганова.

Унинг айтишича, шафтоли дарахтлари энг кўп зарар кўрган, ҳатто бутунлай нобуд бўлган дарахтлар ҳам бор. Энди боғни қайта тиклаш учун қўшимча маблағ керак.

«Ўтган йили ҳам, ундан олдинги йили ҳам кучли қурғоқчилик бўлгани учун боғ саноат қувватига чиқа олмаган эди. Бу йил эса қиш сабаб бўлди. Кўп ўтмай совуқ ҳарорат яна қайтди.  Ҳарорат минус уч даражагача тушди. Бу вақтда дарахтлар аллақачон куртаклаган эди.  Биз тутун чиқардик, лекин бу ҳам ёрдам бермади, дарахтлар жуда қаттиқ шикастланди. Баҳор кучли шамоллари билан ёдда қолди, бу ҳам кўп муаммоларни келтириб чиқарди — шохлар синиб, куртаклар тўкилди. Шунинг учун, бу йил боғ мўл ҳосил келтирмайди”, дея қайд этди Елена Курганова.

Худди шундай ҳолат минтақанинг бошқа боғларида ҳам кузатилмоқда.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Тожикистоннинг Ҳисор водийсида қишки аёзлар туфайли узумзорларнинг 80% дан ортиғи нобуд бўлди

EastFruit

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин