Бош саҳифаЯнгиликларИталияда фермерлар сўнгги 70 йил ичидаги энг кучли қурғоқчиликдан азият чекмоқда
Янгиликлар

Италияда фермерлар сўнгги 70 йил ичидаги энг кучли қурғоқчиликдан азият чекмоқда

Италияда 4 июль куни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб учдан бир қисми етиштириладиган ва сўнгги 70 йилдаги энг кучли қурғоқчиликдан азият чекаётган По дарёси атрофидаги ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий  қилинди.

Ҳукумат қарори  қоғозбозликни қисқартириш ва зудлик билан чоралар кўриш, масалан, уйлар ҳамда корхоналар учун сув меъёрини белгилаш имконини беради.

По дарёси — Италиядаги энг узун дарё бўлиб, 650 км. дан узоқроқ масофани ташкил қилади. Бироқ, сув йўлининг кўп қисмлари қуриб қолган, фермерларнинг айтишича, оқим шу қадар заифки, денгиз суви чуқур сингиб, экинларни нобуд қилмоқда. Мамлакат фермерлар ассоциацияси етказилган зарарни уч миллиард евродан ортиқ деб баҳоламоқда.

Ҳукумат баёнотида айтилишича, фавқулодда чоралар По билан чегарадош ерлар ва шарқий Алп тоғлари сув ҳавзаларини қамраб олади.

Умуман олганда, фавқулодда ҳолат беш шимолий минтақа — Эмилия-Романья, Фриули-Венеция-Жулия, Ломбардия, Пьемонт ва Венетода амал қилади. Ҳукумат муаммони ҳал этиш учун 36,5 миллион евро ажратди.

Италия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Бош вазир Марио Драги қурғоқчиликка қарши чораларни мувофиқлаштириш учун комиссариат тайинлаш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда, бу ҳукуматнинг коронавирус инқирозини назорат қилиш учун комиссариат шакллантиргани каби чорадир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Исроилда қурғоқчиликка чидамли помидор нави яратилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин