Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонга картошка экспорти Тожикистон ички бозоридаги нархларга ҳозирча таъсир кўрсатмади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонга картошка экспорти Тожикистон ички бозоридаги нархларга ҳозирча таъсир кўрсатмади

EastFruit таҳлилчилари минтақадаги картошка бозори бўйича яқинда эълон қилинган таҳлилий материалда Ўзбекистон ва Тожикистон картошкасининг нархлари ўртасидаги катта фарқ ҳақида айтишган эди. Материалда қайд этилганидек, бу Тожикистонда Ўзбекистонга экспорт қилиш учун картошка сотиб олиш ҳажми ошишига олиб келган. Бозор иштирокчилари Тожикистонда картошка нархи ошишини прогноз қилишганига қарамай, бу ҳафта ушбу сабзавот нархи аввалги даражада сақланиб қолди.

Айни дамда Тожикистонда картошканинг бир килограммини 27 АҚШ центидан улгуржи партияларда сотиб олиш мумкин бўлса, Ўзбекистон ички бозорида картошканинг улгуржи нархи бундан 20 АҚШ центига баланд ва бир килограмм учун 0,47 долларни ташкил этади. Айтганча, бу йилнинг шу даврида Ўзбекистонга картошка экспорт қиладиган Россиядаги картошканинг ўртача улгуржи нархига тўғри келади.

Агар Тожикистонда Ўзбекистон бозорига етказиб бериш учун картошка хариди катта бўлса, бу эртами-кечми, ички бозордаги нархларнинг ошишига олиб келади.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистон картошкани деярли экспорт ҳам, импорт ҳам қилмаяпти. Савдо манбалари фикрига кўра, аввалроқ мамлакатдаги маҳаллий картошка танқислиги Қирғизистондан маҳсулот етказиб бериш орқали тезда бартараф этилган. Бироқ, бу маълумот расмий статистика маълумотларига киритилмади.

Жорий йилда вазият кескин ўзгарди. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара, кўпинча, ёпиқ бўлди ва ҳозир ҳам мамлакатлар ўртасидаги савдо жараёни мураккаб. Бундан ташқари, минтақавий вазият ҳам ўзгарди ва ҳозир Қирғизистон картошкасига бўлган талаб одатдагидан юқори. Россия бу мамлакатдан картошкани фаол равишда импорт қилмоқда, демак, Тожикистон учун картошка дефицитини қоплаш, агар у юзага келса, одатдагидан кўра қийинроқ бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин