Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда суперфуд – бамия етиштириш ўзлаштирилмоқда (фото)
ДолзарбТехнологияларФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Ўзбекистонда суперфуд – бамия етиштириш ўзлаштирилмоқда (фото)

Ўзбекистонда ноанъанавий сабзавот экинлари селексияси ва уруғчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизматини махсус репортажида. Шунингдек, юқори ҳосилдор, касалликка чидамли, сифатли ва қимматли моддаларга бой навларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Янги навларни яратиш ва етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш мамлакатимизда соғлом овқатланишнинг асоси бўлган сабзавот экинлари турларини янада кенгайтириш имконини беради.

Экзотик бамия (окра) шундай ўсимликлар сирасига киради – у истеъмол қилиш мумкин бўлган сабзавотдир. Бамия мевалари аччиқ қалампирга ўхшаб кетади ва қутисимон пирамида шаклига ега. Бамиянинг таъми ёш бақлажон ёки спаржа ловияси ва қовоқчаникига яқин. Ушбу сабзавот жой танламайди, ҳамда қурғоқчиликка чидамлидир,

«Ушбу ноёб ва истиқболли ўсимликлар яқин келажакда мамлакат аҳолисини витаминларга бой сабзавотлар, саноат хомашёси ва чорва учун озуқа билан таъминлашда ҳам муҳим рол ўйнайди. Бамия мевалари ва поялари қоғоз саноатида ишлатиладиган хом толага эга. Бамия таркибидаги шиллиқ моддалар қоғозни ёпиштириш учун ишлатилади, меваларидан қандолат маҳсулотларини пиширишда ишлатиладиган воситалар олинади. Бамия мевалари сийдик чиқариш тизими касалликлари ва сурункали ичкетишда фойдали», – дейди Сабзавотчилик, полиз екинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институт директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Баҳодир Иброҳимов.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон супермаркетларида рамбутан, питахайя ва кумвкат сингари экзотик мевалар сотувга чиқди

Сабзавот табиий шароитда Ҳиндистон, Aфрика, Шимолий Aмериканинг жанубий туманларида ўсади. Бутун дунёда 120 минг гектардан ортиқ майдонда екилади. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) маълумотларига кўра, 2021 йили бутун жаҳон миқёсида 10,1 млн тонна бамия ҳосили олинган.

Ўзбекистонда бамия 2018-йилдан буён етиштириб келинмоқда. Самарқанд, Aндижон, Тошкент вилоятларида 200 гектар майдон ушбу экин учун ажратилган. Бир гектардан 13-14 тоннагача ҳосил олинади.

Бугунги кунда республиканинг йирик савдо расталарида ушбу сабзавот сотувга чиққан.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин