Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон супермаркетларида рамбутан, питахайя ва кумвкат сингари экзотик мевалар сотувга чиқди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон супермаркетларида рамбутан, питахайя ва кумвкат сингари экзотик мевалар сотувга чиқди

Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетлар пештахталарида рамбутан, питахайя (питайя), кумкват ва Австралиянинг йирик  мангоси жорий ёз мавсумининг экзотик янгиликлари сифатида пайдо бўлди. Улар мамлакат пойтахтида жойлашган 6-8 та супермаркетда истеъмолчиларга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақида EastFruit мутахассислари хабар берди.

2022 йилнинг 28 июнь куни Мakrо супермаркетлар тармоғи жорий мавсумда мева-сабзавотларнинг ёзги ассортиментини рамбутан, питахайя (питайя), Австралиянинг йирик мангоси ва кумкват (хитой мандарини) каби экзотик маҳсулотлар билан тўлдирганини маълум қилди. Ушбу маҳсулотларнинг қимматлиги ҳисобга олинган ҳолда нархлар 100 грамм ёки бир дона учун кўрсатилган:

рамбутан – 100 грамм учун 48 999 сўм ($4,5), яъни, 489 990 сўм/кг ($45,3);

питахайя (питайя) – 100 грамм учун 29 799 сўм ($2,8), яъни, 297 990 сўм/кг ($27,5),

Австралиянинг йирик мангоси – бир дона учун 24 990 сўм ($2,3);

кумкват – 100 грамм учун 22 399 сўм ($2,1), яъни, 223 990 сўм/кг ($20,7).

EastFruit экспертларининг қайд этишича, ўзбекистонлик истеъмолчилар ушбу маҳсулотларнинг айримлари билан таниш.  2019 йилнинг декабрь ойи охирида Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи питахайя (питайя)ни бир донаcи учун 25 990 сўм нархда таклиф қилган эди. Қумкват кўчатлари Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида 2019 йилнинг кузида маҳаллий боғбонларга таклиф қилина бошланган, 2020 йилнинг октябрь ойида эса ушбу кўчатлар нархи бир туп учун 100 000 сўмдан 200 000 сўмгача ($9,6 дан $19,3 гача) бўлган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда тадқиқ қилинаётган помидор навлари жазирама иссиққа бардошлилигини кўрсатмоқда (видео)

EastFruit

Ўзбекистонда қудуқларни бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олишнинг янги тартиби жорий этилиши режалаштирилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда шафтоли ва нектаринларни қайта ишлаш (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин