Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)
Долзарб Махсус Фотосуратлар тўплами Янгиликлар

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

Июнь ойи бошида EastFruit чакана савдода жорий ёз мавсуми янгиликлари, жумладан, эртаги узумнинг «Чиллаки» нави пайдо бўлгани ҳақида ёзган эди. Айни пайтда Ўзбекистонда эртаги узум навлари ҳосилини йиғиш жараёни қизғин паллада ва ушбу маҳсулотнинг нархи тез суръатда пасаймоқда.

2022 йилнинг 3-4 июнь кунлари мамлакат пойтахтидаги “Korzinka.uz” ва “Маkrо” супермаркетлар тармоғи дўконлари харидорларга 1 кг учун 103 990 дан 127 900 сўмгача бўлган нархларда эртаги узумнинг “Чиллаки” навини таклиф қилган эди. Орадан 20 кун ўтиб, 2022 йилнинг 23 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидаги чакана савдо дўконлари ва бозорларида «Чиллаки» узум  нархи 1 кг учун 10 000 дан 15 000 сўмгачани ташкил қилди. Яъни, ушбу даврда эртаги узумнинг чакана нархлари ўртача 9 баробарга тушди!

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда анжир шафтоли уч ҳафта ичида 2 баробардан зиёд арзонлашди

Эртаги узум нисбатан кичик ҳажмда бўлса-да, мамлакатнинг экспорт позицияси ҳисобланади. Ўзбекистондан эртаги узумнинг жорий экспорт мавсуми 2022 йил 10 июнда, ўтган йилга нисбатан қарийб ўн кун аввал бошланди.  Республика Божхона қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июнидан 22 июнига қадар Ўзбекистондан қарийб 320 тонна сархил узум экспорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу давридаги экспорт ҳажмидан 5 баробар кўпдир.

Яқинда Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий сайтида ушбу вилоятнинг Пскент туманида етиштирилган эртаги навлар – “Оқ чиллаки” ва “Қора чиллаки” ҳосили йиғим-терими фаол босқичга кирганлиги акс этган фотосуратлар эълон қилинган эди:

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин