Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда анжир шафтоли уч ҳафта ичида 2 баробардан зиёд арзонлашди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда анжир шафтоли уч ҳафта ичида 2 баробардан зиёд арзонлашди

Янги ҳосил анжир шафтолисининг биринчи партиялари Ўзбекистон бозорларига май ойининг охири – июнь ойи бошида сотувга чиқди. Шафтоли ва нектариннинг бошқа навлари билан бўлгани каби ўтган даврда ушбу меванинг нархи камроқ суръатда бўлса-да, кескин пасайди. EastFruit мутахассисларининг маълумотларига кўра, сўнгги уч ҳафта ичида анжир-шафтолининг улгуржи нархлари 2,2 баробар арзонлашган.

Фарғона водийси Ўзбекистонда шафтоли ва нектарин, жумладан, ясси (анжир) шафтоли етиштириладиган асосий ҳудуд ҳисобланади. Бозор иштирокчилари ва фермерларнинг сўзларига кўра, янги ҳосил анжир-шафтолисининг биринчи кичик партиялари ушбу ҳудуднинг улгуржи бозорларига май ойи охири – июнь ойи бошларида сотувга чиқди. 2022 йилнинг июнь ойи бошида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 40 000 сўмни ташкил қилди. Орадан деярли уч ҳафта ўтиб, 2022 йилнинг 22 июнь ҳолатига кўра, ушбу турдаги шафтолининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 18 000 сўмни ташкил қилди. Бошқача айтганда, сўнгги уч ҳафта ичида анжир-шафтолининг ўртача улгуржи нархлари 2,2 баробар пасайган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонга Туркиянинг «PARLAR FIDAN» корхонаси питомникларидан кўчат олиб кириш таъқиқланди

Ўтган ҳафта EastFruit 2022 йил июнь ойининг биринчи ўн кунлигида янги ҳосил шафтолиси ва нектариннинг ўртача улгуржи нархлари уч баробар арзонлашгани ҳақида ёзган эди. 2022 йилнинг 27 майидан 10 июнига қадар шафтоли/нектариннинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 60 000 дан 20 000 сўмга, яъни, роппа-роса 3 баробар арзонлашган!  Ўзбекистонда шафтоли/нектарин нархи кескин пасайиши ўтган йилнинг шу даврида ҳам кузатилган – ўшанда нарх тушиши 1,8 баробар эди, бироқ бу йил оммавий йиғим-терим мавсуми бошида шафтоли ва нектарин нархининг пасайиш суръати ўтган йилга нисбатан анча тез бўлди.

Бозор иштирокчилари ва ушбу маҳсулотни етиштирувчи фермерларнинг фикрига кўра, нархлар пасайиши эртаги навларнинг юқори ҳосилдорлиги, ўртапишар навлар ҳосилига нисбатан оптимистик умидлар ва бунинг натижасида ички бозорда таклиф ҳажми ўсиши билан боғлиқ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда олма нархи юқорилигича қолмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин