Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон супермаркетларида ёз янгиликлари – узум, нок ва анжир сотувга чиқди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон супермаркетларида ёз янгиликлари – узум, нок ва анжир сотувга чиқди

Ёз фасли келиши билан Ўзбекистондаги супермаркетлар пештахталарида навбатдаги мавсумий янгиликлар пайдо бўла бошлади. Ўтган ҳафта охири – 2022 йилнинг 3-4 июнь кунлари “Коrzinka” ва “Маkrо” супермаркетлар тармоғи янги ҳосил узуми, ноки ва анжири сотувга чиққанини эълон қилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Узум

Узумнинг эртапишар “Чиллаки» нави Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетлар пештахталарида ўтган йил билан деярли бир вақтда пайдо бўлди, лекин унинг ўртача нархи 2021 йилга нисбатан деярли 32-33% фоиз арзон.

2022 йилнинг 3-4 июнь кунлари бирин-кетин “Коrzinkа” ва “Маkrо” тармоқлари Ўзбекистон пойтахтида жойлашган дўконларида узумнинг эртапишар «Чиллаки» навини сотувга чиққанини эълон қилди. Ушбу маҳсулот нархи 100 грамм учун 10 399 дан 12 790 сўмгача, яъни, 1 кг учун 103 990 дан 127 900 сўмгачани ташкил этмоқда.

2021 йили пойтахтдаги “Коrzinka” супермаркетларида 2 июнь куни «Чиллаки» узум нархи  100 грамм  учун 16 990 сўмдан, яъни, 1 кг учун 169 900 сўмдан сотувга чиққан эди.

Нок

2022 йилнинг 3-4 июнь кунлари пойтахтдаги “Коrzinka” ва “Маkrо” дўконлари пештахталарида эртаги нок сотувга чиқди, унинг чакана нархи 1 кг учун 61 990 сўмдан 79 990 сўмгачани ташкил этди. Бу мавсумда эртаги нок чакана савдода ўтган йилги билан бир вақтда (фақат бир неча кунлик фарқ билан) пайдо бўлди ва ўрта ҳисобда ўтган йилги даражага мос нархлардадир.

2021 йилда мавсумнинг  ушбу янгилиги 30 май куни пойтахтдаги “Коrzinkа” супермаркетларида 1 кг учун 69 990 сўм нархда сотувга чиққан эди.

Анжир

Янги ҳосил узуми ва нокидан фарқли ўлароқ, эртаги анжир 2022 йилги мавсумда чакана савдо дўконларида ўтган йилга нисбатан бир ҳафта аввал сотувга чиқди ва 2021 йилга нисбатан 8 фоиз қимматроқ нархдадир.

3 июнь куни Коrzinkа тармоғи янги ҳосил қора анжирини 100 грамм учун 12 990 сўм нархда сотувга чиққанини эълон қилди, яъни, ушбу маҳсулотнинг 1 килограмми 129 900 сўмдан сотилмоқда.

2021 йилда қора анжир “Коrzinkа” тармоғи супермаркетларида 9 июнда сотувга чиққан ва чакана савдода 100 грамми 11 990 сўм, яъни, 1 кг учун 119 900 сўмдан сотилган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин