EastFruit супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида ўтказган аудитлар Ўзбекистонда бананнинг чакана нархлари нисбатан юқори эканини доимий тасдиқлаб келмоқда. Ушбу меванинг жуда кам истеъмол қилиниши, қиммат логистика ва юқори импорт божлари билан боғлиқ. Айнан шу сабабли, Ўзбекистон бананни жуда кам истеъмол қиладиган мамлакатлар тоифасига киради. Қай бир мамлакатда аҳоли жон бошига қанча банан истеъмол қилиниши ҳақида ушбу мақолада ўқинг.
2021 йилда, ҳеч бўлмаса, унинг биринчи ярмида, Ўзбекистон банан истеъмолини яна камайтириши мумкин. Мамлакатда ўрик нархлари юқори экани, мавсумнинг биринчи ярмида гилос қиммат бўлгани ва умуман бозорда мева-сабзавотлар нархи баландлигига қарамай шундай бўлмоқда. Бананнинг асосий етказиб берувчиси бўлмиш Эквадор январь-апрель ойларида Ўзбекистон бозорига мазкур мевани юбориш уч баравар камайганлиги ҳақида хабар берди. Ва ҳатто Покистондан Ўзбекистонга банан етказиб бериш ҳажми кўпайиши ҳам Эквадор импорти ўрнини қоплаши қийин.
Банан импортининг пасайишига нима сабаб бўлди ва мавсумнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ушбу мевалар импортини кўпайтириши мумкинми?
Aсосий сабаблардан бири бу биз мана бу ерда батафсил ёзган банан нархларининг глобал ўсишидир. Иккинчи сабаб – миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсининг пасайишидир. Ўзбек сўми курсинининг пасайиши ҳатто савдо ҳажми пасайишини ҳисобга олмаган ҳолда ҳам аллақачон баландлаган банан нархига тахминан 5-6% қўшди. Бу эса, одатда, улгуржи савдолар нархи ошишига олиб келади. Учинчи сабаб – коронавирус пандемияси бошланганда банан ҳақида бутун мамлакат бўйлаб миш-миш тарқалганлигидир. Ўшанда, яъни пандемия бошланиши билан COVID-19 Хитойдан етказиб бериладиган банан орқали юқади, деган гап-сўзлар тарқалди. Ушбу миш-мишлар замирида ҳақиқат йўқлигига қарамай, бу барибир айрим истеъмолчиларга таъсир кўрсатяпти.
Натижада, бизда салбий фон пайдо бўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмида бу буткул ўзгариши ҳам мумкин.
Ўзбекистоннинг EastFruit жамоаси ушбу мамлакатда бананнинг улгуржи нархи 4,5 ой ичида илк бор ўтган йилги AҚШ долларидаги даражага тушганига эътибор қаратди. Аслида, сўмда сотиладиган банан худди аввалгидек қиммат. 2021 йилнинг 17 июнидан бошлаб, бананнинг ўртача улгуржи нархи Тошкент шаҳрида кг учун 1,79 долларни ташкил этди (19 000 сўм), ҳафта давомида – 10 июндан 17 июнгача 14 фоиз пасайди. Ўтган йилнинг худди шу санасида улгуржи савдонинг ўртача нархи атиги 7 цент арзон эди – кг учун 1,72 доллар (17 500 сўм). Aммо маҳаллий ўрикнинг улгуржи нархи у қадар паст эмас – бу анъанавий мева ҳозир 16 минг сўмдан улгуржи савдода сотилмоқда, демак, бу фонда экзотик банан анча рақобатбардош кўринади.
Супермаркетлар тармоқлари ҳам мамлакатда банан савдосига катта таъсир кўрсатади. Боз устига, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Супермаркетлар учун банан жуда қулай маҳсулот, чунки улар ушбу мевани бутун йил давомида тўғридан-тўғри импорт қилишлари ва катта ҳажм туфайли бозорга нисбатан арзон нархда сотишлари мумкин. Шунинг учун банан истеъмол миқдори кам бўлишига қарамай, Ўзбекистон супермаркетларида энг кўп сотиладиган мева ҳисобланади. Ва мамлакатда супермаркетлар тармоғи дўконлари сони ошгани сайин банан истеъмоли ҳам ўсиб бораверади.
2020 йил, яъни коронавирусга қадар Ўзбекистонда банан истеъмоли жуда тез ўсди. Aгар 2017 йилда мамлакатга 17,5 минг тонна банан импорт қилинган бўлса, 2019 йилда импорт ҳажми 2,5 баравар ошиб, 42,7 минг тоннага етди. 2020 йилда Ўзбекистонга банан импорти 36,7 минг тоннагача камайди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!