Бош саҳифаЯнгиликларИспаниялик фермерлар помидор етиштиришни қисқартириб, булғор қалампири етиштириш ҳажмини кўпайтиришмоқда
Янгиликлар

Испаниялик фермерлар помидор етиштиришни қисқартириб, булғор қалампири етиштириш ҳажмини кўпайтиришмоқда

Европа помидор бозорида рақобат кучайгани, меҳнат чекловлари ва булғор қалампири нархи барқарорлиги сабабли, испан иссиқхоначилари помидор майдонларини қалампир фойдасига қисқартиришга тайёргарлик кўришмоқда, деб хабар берди AgroTimes Hortoinfo ҳаволасига таяниб.

Испаниядаги Asaja Almeria номли Aлмерия провинцияси сабзавот етиштирувчилар уюшмасида Европа Иттифоқи сабзавотларининг катта қисми етиштирилади. Уюшмадагиларнинг қайд этишича, келгуси йилда помидор майдонлари эндигина тугаган мавсумга нисбатан 1,5 фоизга, яъни 140 гектарга камаяди.

Asaja Almeria президенти Aнтонио Наварронинг айтишича, «Aлмериянинг сабзавот қалампирини етиштиришдаги ставкаси 2%га ошади, бу маҳсулот, асосан, нарх нуқтаи назаридан юқори барқарорликка эга. Экиш харажатлари юқори бўлишига қарамай,  қалампир помидорга нисбатан камроқ меҳнат талаб қилади. Табиийки, ушбу харажатлар муайян бир экинни танлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир».

Шунингдек ўқинг: Буюк Британияда қайта ишланадиган ЕTFE пластик материалидан иссиқхона қурилади

Asaja Almeria, шунингдек, бақлажон етиштириш тахминан 3 фоизга ортишини кутмоқда, чунки, мавсумда яхши натижалар қайд этилди. Бундан ташқари, ўтган мавсумда бодринг ва кабачки ҳосили 1,5%га ошди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Уруғсиз тарвуз мавсум хитига айланадими? Испанияда реклама кампанияси бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин