Бош саҳифаЯнгиликларУруғсиз тарвуз мавсум хитига айланадими? Испанияда реклама кампанияси бошланди
Янгиликлар

Уруғсиз тарвуз мавсум хитига айланадими? Испанияда реклама кампанияси бошланди

Аnecoop компанияси апрель ойи охирида Альмерияда уруғсиз тарвузларнинг биринчи ҳосилини йиғиб олиб, тарғибот кампаниясини бошлади. Уруғсиз тарвуз савдоси гуруҳнинг ўзига хос маҳсулотларидан бири сифатида #sanDías Bouquet хештеги остида фермернинг роли ва Bouquet брендини қўллаб-қувватловчи кооператив қадриятларни урғулайдиган кенг кўламли реклама тадбирлари билан қўллаб-қувватланади. EastFruit бу ҳақида Fruitnet материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Испанияда уруғсиз тарвуз савдоси фаол тус олган, ҳосилнинг тахминан 15 фоизи экспорт қилиниши кутилмоқда. Тижорат директори Мигел Абрилнинг сўзларига кўра, бу йил экин майдони кенгайган ва компания бу йилги экспорт 2021 йилдаги ҳажмдан ошишига умид қилмоқда.

«Бу бизга жазирама ёз прогнозини ҳисобга олган ҳолда харидорларни жалб қилиш бўйича яхши режалаштирилган кампания билан бир қаторда оптимистик кайфиятда бўлиш ва жорий мавсум яхши бўлишига умид қилиш имконини беради«, дейди у.

Биз тарвуз етиштириш ва уни сотишда намуна бўлишдан ташқари, экологик масъулиятни кафолатлайдиган, фермер манфаатларини ҳимоя қиладиган ижтимоий масъулиятли брендларни танловчи онг даражаси баланд истеъмолчиларга мурожаат қилишда давом этмоқчимиз. Маҳсулотларимиз 100% миллий мавсумий маҳсулотлардир”, дейди Аnecoop президенти Алехандро Монзон.

Янги кампанияни таништирар экан, Аnecoop’нинг маркетинг бўлими бошлиғи Пьедад Косколла бу мавсумий меванинг тетиклантирувчи хусусиятини урғулашини қайд этди, зеро, унинг мавсуми яхши об-ҳаводан далолатдир. Испаниядаги реклама онлайн-акциялар, шунингдек, махсус матбуот акциялари, маҳаллий радио, минтақавий ва миллий телевидениедаги рекламаларни ўз ичига олади. Bouquet тарвузи #picoftheday хештегидан фойдаланган ҳолда мамлакатнинг ўта «инстаграмлашган» баъзи бурчакларида намойиш этилмоқда.

Бошқа фаолият турлари ёзда Ўртаер денгизидаги турли хил рекламаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш майдончалари билан алоқани мустаҳкамлаш мақсадида Аnecoop маҳсулот рекламаси учун таниқли маҳаллий лидерларни танлашга асосланган стратегияни ишлаб чиқди.

Аnecoop’нинг маҳаллий шўъба корхоналари билан келишилган ҳолда Франция, Чехия ва Польшада ҳам реклама фаолияти олиб борилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистондан тарвуз экспорти рекорд ҳажмлар билан бошланди!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин