Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларБуюк Британияда қайта ишланадиган ЕTFE пластик материалидан иссиқхона қурилади
Технологиялар Янгиликлар

Буюк Британияда қайта ишланадиган ЕTFE пластик материалидан иссиқхона қурилади

Намунавий иссиқхона Велсборн шаҳридаги (Буюк Британия) Уорвик университети кампусида қурилади. Ушбу иссиқхона қурилишида шиша ёки пластмасса плёнка ўрнига ETFЕ (Фторопласт-40) материалидан фойдаланилади. Мазкур материал енгил, ультрабинафша нурларига бардошли, мустаҳкам, қуёш нурининг деярли бутун спектрини ўтказади.

Мазкур тажрибага 250 минг фунт стерлинг сармоя киритган Мidven венчур капитал фирмаси бу хусусда хабар бермоқда.

Ушбу маблағ эвазига RIPE Building Services Ltd (RIPE) енгил, патентланган анкерли, махсус ишланган алюминий рамкалардан иссиқхона қуради. Шу билан бирга, янги иссиқхонага бетон пойдевор керак бўлмайди, деб хабар бермоқда AgroTimes.

ETFE пластиги юқори ҳарорат диапазонида кучли кимёвий  қувват ва чидамлилик хусусиятига эга. Уни нафақат 100% қайта ишлаш, балки бир неча марта ишлатиш ҳам мумкин. Фойдаланиш муддати тугагач (одатда, бу муддат архитектурада 50 йилдан ортиқни ташкил этади) уни эритиш ва қайтадан худди шундай материал ясаш мумкин. Ташиш, ўрнатиш учун минимал энергия талаб қилинади. Ва бу мустаҳкам иссиқхона конструкцияларидан фойдаланишни рағбатлантиришга катта ҳисса қўшади.

Шунингдек ўқинг: Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси

Ишлаб чиқарувчилар ёруғликнинг бутун спектрини яхшироқ ўтказиш ва конструкцияларни такомиллаштириш ҳисобига янги иссиқхоналарда ҳосилдорлик ошишига умид қилишмоқда. Табиийки, фермерларнинг бундай қурилмаларга талаби юқори бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото)

EastFruit

Молдова тадбиркорлик кооперативи Европадаги энг йирик органик ёнғоқ боғларидан бирини яратди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин