Бош саҳифаЯнгиликларГреция ва Италиянинг жанубий ҳудудлари қишлоқ хўжалигига ёнғин жиддий хавф солмоқда
Янгиликлар

Греция ва Италиянинг жанубий ҳудудлари қишлоқ хўжалигига ёнғин жиддий хавф солмоқда

Aфинанинг шимолий ҳудудига таҳдид солган ёнғин якшанба куни сўнган бўлса-да, Грециянинг Эвия (Evia)  оролидаги вазият ёмонлашди. Ёнғинлар мамлакатнинг иккинчи йирик ороли бўлган Эвиянинг зич ўрмонларини вайрон қилмоқда, дея FreshPlaza ҳаволасига асосланиб EastFruit хабар бермоқда.

Оролда узум, буғдой, апельсин етиштирилади ва асал ишлаб чиқарилади. Ҳамма жойда тут дарахтлари (тут) ва шафтоли ўсади. Ҳавонинг ёмонлиги ва эсаётган шамоллар ёнғинни ўчиришни қийинлаштиради. Ёнғинлар Грецияда жазирама иссиқ туфайли содир бўлган. Бу йилги жазирама сўнгги 30 йилда қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати билан ажралиб туради.

Шунингдек ўқинг: Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди

Ўрмон ёнғинлари Италия жанубидаги қишлоқ хўжалигига жиддий хавф туғдириши ҳақида мутахассислар дам олиш кунлари хабар берди. Coldiretti қишлоқ хўжалиги ассоциацияси минтақада шафтоли, гилос ва нектарин каби меваларни етиштириш 50 фоизгача камайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Айни пайтда Сицилия ва Сардиния ўрмон ёнғинларини ўчиришга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда, бироқ расмий шахслар бу ҳафтада бўладиган жазирама иссиқ вазиятни янада ёмонлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Бундан ташқари, Этна тоғида вулқон отилиши туфайли мева ва сабзавотларга зарар ортиб бормоқда. Тоғдан тушаётган тошлар, дарахтлардаги қора чанг маҳаллий деҳқонлар учун ҳақиқий офат бўлмоқда.

«Олти ойдан кўпроқ вақт мобайнида Этнада вулқон отилиши фермер хўжаликларига жиддий таъсир кўрсатди, – деб ёзади Coldiretti, – экинларни сақлаб қололмайдиган даражада зарар етказди. Натижада дренаж канал ва йўлларини доимий тозалашга мажбур бўлганлар учун ноқулайлик туғдирмоқда – кўп туманларда ерлар “қора кўрпа” билан қопланган».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шок усулида музлатиш бизнесидаги маржиналлик жуда ҳам паст — ишлаб чиқарувчи фикри (видео)

EastFruit

Малинанинг иссиқ иқлим шароитига мос янги навлари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин