Бош саҳифаЯнгиликларШвейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди
Янгиликлар

Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди

Швейцариянинг Эше шаҳридаги Мörgeli Оbstbau  фермер хўжалиги бошқарувчиси Маркус Мёргели буткул бой берилган ҳосил ҳақида гапирди: «Ўтган сешанба куни бизнинг боғимиз бўрон туфайли бутунлай вайрон бўлди. Бу ерда, Швейцарияда, афсуски, зарарни қоплаш учун имкониятлар кам, чунки, дарахтларни суғурталаш мумкин эмас. Федерал ҳукумат ва кантондан товон пули олишнинг иложи йўқ, юқорида айтганимдек, дарахтлар учун суғурта йўқ, у фақат мева етиштириш учун зарур бўлган материал ва жиҳозлар учун бор». Бу хабарни EastFruit FreshPlaza ҳаволасига асосланиб ёзмоқда.

Мörgeli Оbstbau компаниясидагилар ҳосилнинг бир қисми бўрондан қутқариб қолинганидан мамнун: «Бизнинг эскироқ корхонамиз қисман зарар кўрди. Энди биз бу ҳосилни олма, нок ва олхўри етиштириладиган боғларда сақлашга эътибор қаратмоқдамиз».

Германиядан фарқли ўлароқ, Швейцарияда олди-сотди шартномалари мавжуд эмас: «Aгар сиз товарни етказиб бермасангиз, бунинг ҳеч қандай оқибатлари йўқ ва кафолатлар ҳам йўқ. Aвгуст ойи бошида биз ҳосилни баҳолаш тадбирларини ўтказамиз. Бундан  омборларимиздаги вазиятни муҳокама қилиш ва режалаштириш ишларида фойдаланамиз».

Маркуснинг қайд этишича, кўплаб боғдорчилик компаниялари бўрон оқибатларини бартараф этиш учун ўз ёрдамларини таклиф этишади. Масалан, картошка ва сабзавот етиштирувчи Lemm компанияси бўрондан жабрланганларга сув чиқаришда ёрдам беради.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм)

EastFruit

Польшалик экспортчи: бу мавсумда олма ҳосилига ноодатий об-ҳаволардан талофат етмади

EastFruit

Грузиялик боғбонлар гилос майдонларини кенгайтирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин