Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМалинанинг иссиқ иқлим шароитига мос янги навлари
ТехнологияларЯнгиликлар

Малинанинг иссиқ иқлим шароитига мос янги навлари

Mоlari Società Agricola (Италия) иккита янги малина навининг расмий дистрибьюторига айланди.  Улар Lucchini Berries ва G-Berries компаниялари (иккала компания ҳам мева ва резаворлар селекциясига ихтисослашган)га тегишлидир. Янги навлар жанубий Италия ва Испанияда синовдан ўтказилди, улар ёзнинг иссиқ иқлими учун мос келади. Бу ҳақида FreshPlaza ҳаволасига таяниб, Fruit-inform хабар бермоқда.

Икки янги нав патентланган бўлиб, питомниклар орқали сотилади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам синов давомида юқори ҳосилдорликни намоён этди. Веронадаги 2,5 гектарлик плантацияда мавсумий ишчиларнинг ҳар бири соатига ўртача 4,7 килограмм ҳажмда ҳосил йиғиб олишди!

Шунингдек ўқинг: Яшил пўстлоқ ва қизил мева — Исроил компанияси «тарвузсимон олхўри»ни тақдим этди

EasyRock — ҳосилини йиғиш ва етиштириш жуда осон бўлган ремонтант нав.  Унинг номидаги «Rock» сўзи «тош» деган маънони англатади. Бу ўсимликнинг кучли ўсиши, илдиз тизими мукаммал ривожланиши ва замбуруғли касалликларга чидамлилиги билан боғлиқ.  Бундан ташқари, EasyRock ажойиб таъм сифатлари билан ажралиб туради.

EasyStar нави эса сақлаш вақтида ўзгармайдиган ёрқин рангга эга, шунинг учун у «Юлдуз» номини олган. Бундан ташқари, у кучли илдиз тизими, касалликларга чидамлилик ва EasyRock’га нисбатан эртароқ мева бериш хусусиятига эга.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин