Бош саҳифаЯнгиликларСовуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди
Янгиликлар

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) фермерлари бу йил ҳосилсиз қолиши эҳтимоли юқори. Чунки қишлоқ хўжалиги экинларининг аксарияти совуқдан нобуд бўлган. Кўпгина фермерларда ҳосил суғуртаси йўқ. Улар жиддий талафот кўрмоқда ва ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда, деб ёзди «АПК Новости«.

Almaty.tv телеканали сюжетида хабар қилинишича, Оқсуобод қишлоғида юзлаб деҳқон хўжаликлари ноқулай об-ҳаводан жабр кўрган.  Қишлоқ аҳолисининг сўзларига кўра, баъзи жойларда бир неча кун кетма-кет ҳаво ҳарорати минус 3 даражагача тушиб кетган.  Бундай аномалиялар туфайли мевали дарахтлар зарар кўрди, энг кўп картошка далалари ва узумзорларни совуқ урди. Деҳқонлар тунда ўт ёқиб, келгусидаги ҳосилни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди, аммо бу ёрдам бермади. Уларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бўлажак ҳосилнинг деярли  80 фоизи бой берилган.

Биз ҳозир қарзга ботганмиз. Биргина ўғитга миллиондан ортиқ маблағ сарфлаган эдик. Миллионга уруғ олганмиз, суғориш суви харажатларини ўзимиз кўтарамиз. Картошкамизнинг деярли барчаси музлаб қолди.  Ҳосилнинг тахминан 15-20 фоизи омон қолган«, дейди фермер хўжалиги эгаси Жавланбек Абубакиров.

Қўшни ҳудудлар аҳолиси ҳам худди шу вазиятга тушган. Кўпчилик форс-мажор ҳолатлари учун суғуртага эга эмас. Ва энди улар зарарнинг бир қисмини қоплаш учун маҳаллий ҳокимиятдан молиявий ёрдам сўрашга мажбур. Ушбу вазият туфайли бу мавсумда катта эҳтимол билан, асосан, ички бозор таъминланадиган маҳаллий картошка нархи қимматлашади.

Нарх ўтган йилгидан юқори бўлади. Покистон ёки бошқа мамлакатлардан картошка олиб келиш масаласини ҳукумат ҳал қилса керак. Бу масаланинг ечими эмас ва бу барибир молиявий ҳолатимизга таъсир қилади. Аслида, ушбу ҳудуд бутун Қозоғистонни эртаги картошка билан таъминлаши мумкин эди. Ҳозир эса бундай имконият йўқ«, дейди фермер хўжалиги эгаси Рустамбек Абдурасулов.

Совуқ туфайли вилоятда қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари зарар кўрган — бу мутасаддиларга маълум эмас. Уларга ҳали туманлар кўрган зарар бўйича маълумотлар етиб келмаган. Тармоқ бошқармасининг қайд этишича, давлат ноқулай об-ҳаводан жабр кўрган фермерларга компенсация тўламайди.

Бу фавқулодда ҳолат эмас.  Фақат фавқулодда ҳолатлардагина давлат томонидан товон пули берилади. Ҳозирга ҳолатда эса фақат суғурта компанияси пул тўлайди.  Об-ҳаво нол, минус эди.  Бу олдиндан эълон қилингани боис, кўпчилик ўз далаларини ёпиб олишга муваффақ бўлди”, дейди қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Турганбек Оспанов.

Зарар кўрган фермерлар бирлашиб, вилоят ҳокимидан ёрдам сўраш ниятида. Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги деҳқонлар кўрган зарар даражасини аниқлашга киришди. Ҳозир расмийлар маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархига совуқ таъсир қиладими, деган саволга жавоб беришга қийналмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин