Бош саҳифаЯнгиликларГилос феномени – жаҳондаги етакчи экспортёрлар ўнталигига кирувчи уч постсовет мамлакати
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Гилос феномени – жаҳондаги етакчи экспортёрлар ўнталигига кирувчи уч постсовет мамлакати

EastFruit таҳлилчилари қизиқ бир далилга эътибор қаратишмоқда – собиқ СССР таркибига кирган мамлакатлардан атиги учтаси сархил гилос экспорти бўйича жаҳондаги топ-10 таликдан жой олган. Хусусан, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Молдова давлатлари ушбу мевани жами 90 минг тоннадан зиёд ҳажмда экспорт қилмоқда.

Бироқ, бу ерда ўзига хос нюанслар бор. Мева савдоси вакиллари Озарбайжондан етказиб бериладиган гилоснинг асосий қисми, аслида, Эронда етиштирилади дея ҳисоблашади. Бундан ташқари, юқоридаги мамлакатлардан экспорт қилинадиган гилоснинг ҳаммаси ҳам статистикада тўғри ҳисоб-китоб қилинмаслиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Биз бу хусусда «Кўринмас мева» ёхуд Россия гилосни қаердан ва қанча ҳажмда импорт қилмоқда?” сарлавҳали мақолада ёзган эдик.

Гилос экспортидан олинадиган даромад  Ўзбекистон, Озарбайжон ва Молдовада у қадар яхши эмас. Бу ерда фақат Ўзбекистон жаҳоннинг етакчи ўнталигига киради, гарчи, унинг ҳам мавқеи экспорт ҳажми бўйича рейтингда анча паст бўлса-да. Умуман олганда, гилос етиштириш ва экспорт қилиш ҳали ҳам фойдали бизнеслигича қолмоқда, чунки ушбу меванинг нархи  баланд: гилос – шафтоли, ўрик ва данакли мевалардан ўрта ҳисобда бир неча баравар қимматроқ сотилади. Шу билан бирга, EastFruit маълумотларига кўра, унинг жаҳондаги нархлари ўсишда давом этмоқда, ўрик нархи эса мана, бир неча йилдирки, мунтазам пасайиб бормоқда.

Гилос экспорт меваси сифатида бу қадар машҳур эканлиги бежиз эмас. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) инвестициялар департаменти иқтисодчиси Aндрий Ярмак бу ҳодисани бир вақтнинг ўзида бир неча омил бирлаштириши билан изоҳлайди: «Бошқа мевалар билан таққослаганда гилос истеъмолчилар учун жуда қулай мевадир. Бундан ташқари, Жанубий Яримшарда жойлашган мамлакатлар ушбу мевани Янги йил байрамларида экспорт қилишлари мумкин, зеро, бу вақтда гилос пишмайдиган ерлар, жумладан, Шимолий Яримшар мамлакатлари учун у байрам ва бойлик рамзига айланади. Шунингдек, мазкур данакли мева Хитой Янги йилида жуда кўп миқдорда харид қилинади. Ва энг муҳими, гилос таъми истеъмолчиларнинг мутлақ кўпчилигига ёқиши аниқ».

Шунингдек ўқинг: Барча мевалар, ҳатто олма ва банан ҳам арзонлашмоқда – ҳафталик бозор таҳлили

Гилоснинг жаҳондаги савдоси бошқа данакли  мевалар савдосига қараганда тез ўсиб боришига қарамай, Ўзбекистон ушбу мевани экспорт қилишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Эрон гилоси, гарчанд, сифат жиҳатидан сезиларли ўсиш йўқ бўлса-да, тобора рақобатни кучайтириб боряпти ва шу туфайли ўзбек гилоси нархини пасайтиришга зарурат туғилмоқда.

Совуқ сабаб, Ўзбекистондаги  ҳосилнинг кўп қисми бой берилган ушбу мавсумда ҳам гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча паст бўлиши мумкин. Бу ҳозирданоқ сезиляпти. Ва кўплаб экспортёрлар россиялик импортчиларнинг талаби жуда суст эканлигидан шикоят қилишмоқда.

Дарвоқе, эртага, яъни 2021 йилнинг 8 июнида Марказий Осиё мева-сабзавот етиштирувчилари учун «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» деб номланган  онлайн-конференция бўлиб ўтади. Унда ушбу бизнеснинг қайси йўналиши кўпроқ даромад келтириши мумкинлиги ҳақида кўплаб фойдали маълумотларни олишингиз мумкин.

Конференцияда иштирок этиш учун бу ерда рўйхатдан ўтинг.

9 июнь куни эса Украина, Молдова, Грузия, Беларусь, Aрманистон ва Озарбайжон мамлакатлари учун худди шундай тадбир ўтказилади. Сиз унда қатнашиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин