Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда гилос нархи пасайиши тезлашмоқда – сабабини ўрганамиз
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда гилос нархи пасайиши тезлашмоқда – сабабини ўрганамиз

Ўзбекистондаги EastFruit жамоаси маълумотларига кўра, гилос терими мавсуми 7-10 кун ичида якунига етади. Бу йилги мавсум ўтган йилга нисбатан анча юқори нархларда бошланган бўлса-да, айни пайтда ушбу меванинг улгуржи нархи 2020 йилнинг мос давридаги нархга тенглашиб қолди.

EastFruit мутахассислари фикрича, гилос нархи бундан кейин ҳам пасайиб боради. Қолаверса, нархларнинг шу зайлда пасайиши давом этса, жорий йил мавсуми якунидаги улгуржи нархлар 2020 йилнинг 10-15 июнида кузатилган нархлардан паст бўлиши эҳтимоли юқори. Содда қилиб айтганда, 2021 йил мавсуми юқори нархларда бошланиб (ўтган йил мавсуми бошланишига нисбатан), мавсум сўнгида эса нарлар ўтган йилга нисбатан паст бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда жорий йил гилос мавсуми ўтган йилгига қараганда тахминан 10 кун кечроқ бошланди. Гилоснинг майда калибрдаги (26мм гача) дастлабки йирик партияси 35 фоизга, мавсум бошлаганидиган сўнг етарли ҳажмда анча вақт савдода кузатилмаган йирик калибрлисининг (26+) нархи ўтган йил мавсум бошланган даврга нисбатан икки баробарга юқори эди. Вақт ўтиши билан нархлар пасайиб борган бўлса-да, 2020 йилги мавсум билан қиёслаганда бу йил нархлар анчагина юқори бўлиб қолаверди.

Май ойининг учинчи ўн кунлигида бу йилги ва ўтган йилги нархлар ўртасидаги фарқ қисқара бошлади, аммо шунга қарамай 2021 йилги нарх-наво 2020 йил мавсумининг худди шу даврига нисбатан анчагина баланд бўлиб қолаверди. 2021 йил 21 май ҳолатига кўра, гилоснинг майда калибрига (26мм гача) нархлар 25 фоизга, йирик гилослар нархи эса 46 фоизга юқори эди. Бироқ бир ҳафта ўтиб, гилоснинг улгуржи нархи ўтган йилнинг мос давридаги нархга деярли тенглашди.

Шунингдек ўқинг: Фарғона вилоятида ўрик плантациялари ўрнини шафтоли эгалламоқда: нима сабабдан ўрикдан шафтолига “ўтиш” даромадлироқ?

Гилос нархининг кескин пасайиб кетишини сабаби нимада? Гилос етиштирувчи фермерлар ва боғбонлар охирги 5-6 кун ичида гилосга бўлган талабнинг анча “сустлашганини” асосий сабаб сифатида қайд этишмоқда. 2021 йил 4 июн ҳолатига кўра, Фарғона вилоятида (йирик гилос етиштирувчи ҳудудлардан бири) савдогарлар фермерлардан сараланмаган гилослар килограммини $0,50-0,66 дан, сараланган маҳсулотни эса килограммини $0,95 дан харид қилишмоқда. Савдогар ва экспортчилар фикрига кўра, ички ва ташқи бозорларда гилосга бўлган талабнинг пасайишига сабаб Россия бозорида Туркия, Эрон ва Озарбайжон экспортчиларининг фаоллашуви ва гилос етказиб бериш ҳажмининг кўпайиши билан боғлиқ. Бу ҳолат Ўзбекистон ички бозорида гилос ҳажмининг кўпайишига ва нархларнинг пасайишига олиб келмоқда.

EastFruit мутахассисларининг фикрича, Ўзбекистонда гилос нархининг кундан-кунга пасайиб бориши истеъмолчиларни хурсанд қилади, аммо фермер ва боғбонлар учун аксинча, албатта. Об-ҳаво прогнозларига қараганда, Фарғона вилоятида 4-12 июнь кунлари ҳаво ҳароратининг ўртача кўрсаткичи +39 даражани ташкил қилади. Бу эса ўтган йилнинг мос даврида қайд этилган кўрсаткичдан 9 даража юқори. Бу ҳолат ҳали пишиб етилмаган гилос ҳосилининг тез орада пишиб етилиши ва унинг теримини тезлашишишига сабаб бўлади. Табиийки, бу ҳолат гилос бозорида таклифлар ҳажмини кескин ошишига олиб келади, нафақат фермерлар томонидан, балки деҳқон ва уй хўжаликлари томонидан ҳам.

Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, иссиқ об-ҳаво меваларни тез бузилишига олиб келади. Ўзбекистонда эса гилосни тез совутишга мўлжалланган ускуналар билан таъминланиш даражаси жуда паст.

Бу омилларнинг бари экпортчилар томонидан гилосга бўлган «суст» талаблар билан бир бўлиб, нархга нисбатан босим ўтказади. Экспортёрлар гилосни Ўзбекистон учун асосий савдо бозори бўлмиш Россия бозорига экспорт қилиш учун нархни янада пасайтиришлари керак бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Италия грузин фундуки импортёрлари Топ-10 талигининг лидери ҳисобланади

EastFruit

Польшалик боғбонлар олмадан нокка ўтмоқда

EastFruit

Олхўри – Украина, Молдова, Польша ва Россия бозорларидаги нарх ҳамда вазият таҳлили

EastFruit

2 comments

Фаррух 7 Июн 21 at 08:15

Гилос нархи 500 сум булиши керак экиспор деб узбекистонда нарх наво кутарилиб кетди гилосга кушилиб хамма озик овкатлар нархи пасайиб кетса яхши буларди

Reply
Andriy Yarmak 7 Июн 21 at 08:45

Это да, прекрасно, но потом все откажутся от выращивания черешни, потому что станет невыгодно, и цена уже через пару лет будет 100 тысяч сум за кг. Это будет хорошо?

Reply

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин