Бош саҳифаЯнгиликларФранцияда “картошка инқирози”: маҳаллий фермерлар қўллаб-қувватловни талаб қилмоқда
Янгиликлар

Францияда “картошка инқирози”: маҳаллий фермерлар қўллаб-қувватловни талаб қилмоқда

Францияда 2022 йил учун прогноз қилинган картошка ҳосилининг рекорд даражада пасайишига дуч келган Картошка етиштирувчилар миллий иттифоқи (UNPТ) Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигига таклифлар билан мурожаат қилди. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Францияда 2022 йилги картошка ҳосили ҳозирданоқ «ҳалокатли» деб баҳоланмоқда — охирги 20 йилдаги ўртача кўрсаткичдан камида 20% ёки 1,5 миллион тоннага кам, суғорилмайдиган ерларда эса ҳосилни бой бериш даражаси 50% га етади. Франциялик картошка етиштирувчилар 250 миллион евродан ортиқ зарар кўриши мумкин. Бундай нохуш прогнозлар фонида тегишли вазирлик UNPT билан йиғилиш ўтказди.

Шунингдек ўқинг: Картошка фриси қимматлашади: Европада картошка ҳосили истиқболи кескин ёмонлашди

Картошка етиштирувчилар касаба уюшмаси вазирга уч қисмдан иборат “Францияда картошка етиштиришни муҳофаза қилиш бўйича фавқулодда режа”ни таклиф қилди.

Биринчидан, фермерларнинг сезиларли даражада камайган молиявий захираларини мустаҳкамлаш учун давлат кафолати билан кредит ажратиш орқали картошка майдонларини 2023 йилгача сақлаб қолиш бўйича фавқулодда чоралар кўриш керак. Сўнгра қурғоқчиликдан энг кўп зарар кўрган фермерларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида миллий ва / ёки Европа молиявий ёрдами лозим. Ва ниҳоят, тўлиқ тўхташи хавфи бор Франция крахмал секторини сақлаб қолиш учун шошилинч чоралар кўриш зарур.

UNPT маълумотларига кўра, Францияга жаҳондаги етакчи картошка экспортёри мавқеини сақлаб қолиш имконини берувчи биринчи қисқа ва ўрта муддатли чораларни зудлик билан амалга ошириш жуда муҳимдир.

UNPT ҳукуматдан оператив жавобни ва француз фермерлари қўллаб-қувватланишини кутмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ёзги суғориш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган сув тақчиллигига тайёргарлик кўрилмоқда

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин