Бош саҳифаЯнгиликларКартошка фриси қимматлашади: Европада картошка ҳосили истиқболи кескин ёмонлашди
Янгиликлар

Картошка фриси қимматлашади: Европада картошка ҳосили истиқболи кескин ёмонлашди

Европадаги қурғоқчилик сўнгги йилларда энг ёмон картошка ҳосилига олиб келиши кутилмоқда. Ва бу картошка фриси каби маҳсулотлар нархини ошириши мумкин дея хабар бермоқда Reuters агентлиги ҳаволасига асосланиб, Delо.ua.

Европада картошка етиштиришга ихтисослашган энг йирик хўжаликлар Германия, Франция, Нидерландия ва Белгияда мавжуд. Ушбу мамлакатлардаги қурғоқчилик Европа Иттифоқида маҳсулот етиштиришни энг паст даражага туширади.

Германиядаги картошка етиштирувчилардан бири қурғоқчилик туфайли ҳосилнинг ярми бой берилиши мумкинлигини ва ҳозир бунга ёмғир ҳам ёрдам беролмаслигини айтмоқда. Германия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳосил прогнози ҳақида гапиришга журъат этмади, лекин картошка ҳосили истиқболлари «кескин ёмонлашгани»ни айтди.

Шунингдек ўқинг: Португалияда қурғоқчилик: мевалар дарахтнинг ўзида қуриб, узумлар майизга айланиб қолмоқда

Бошқа мамлакатларга келсак, франциялик ишлаб чиқарувчилар гуруҳи — UNPТ маълумотларига кўра,  Францияда ҳосилдорлик 20 йиллик ўртача кўрсаткичдан камида 20% паст бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, картошка маҳсулотлари, масалан, картошка фрисини ишлаб чиқарувчилар энергия қимматлашуви сабаб, нархларни ошириб юборишган ва бу йил ҳосил пастлиги нархларни янада оширади. Мисол учун, МcDоnald’с ресторанлар тармоғи хомашё нархи ошишига жавобан, нархларни ҳозирданоқ оширган.

Европа Иттифоқи қўшма тадқиқот маркази экспертлари таҳлилига кўра, 2022 йилда Европада сўнгги 500 йилдаги энг ёмон қурғоқчилик кузатилмоқда.

Шу сабабли қишлоқ хўжалиги сектори энг кўп зарар кўряпти. Картошкадан ташқари, Европа Иттифоқидаги бошқа бир қанча экинлар ҳам қаттиқ азият чекди, сўнгги маълумотларга кўра, донли экинларнинг прогноз қилинган ҳосилдорлиги 5 йиллик ўртача кўрсаткичдан 16 фоиз, маккажўхориники эса 15 фоиз пастдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Польшада маҳаллий помидорнинг кескин тақчиллиги кутилмоқда

EastFruit

Прогноз: Венгрияда олма ҳосили ўтган йилга нисбатан 50% кам бўлади

EastFruit

Молдовада «Гала» навли олманинг нархи паст, ўсиш учун эса ҳозирча асос йўқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин