Бош саҳифаЯнгиликларЕвропада қурғоқчилик: Испания фермер хўжаликлари зайтун ҳосили инқирози туфайли 1 миллиард евро йўқотиши мумкин
Янгиликлар

Европада қурғоқчилик: Испания фермер хўжаликлари зайтун ҳосили инқирози туфайли 1 миллиард евро йўқотиши мумкин

Жаҳондаги энг йирик зайтун мойи ишлаб чиқарувчи вилоят — Хаэн (Испания)даги ҳозирги об-ҳаво шароити шундай давом этса, келгусидаги зайтун ҳосили бой берилиши сабабли йўқотишлар 1 миллиард еврогача етиши мумкин.

Бу ҳақида Испаниянинг  Cооperativas Agro-alimentarias номли етакчи қишлоқ хўжалиги кооперативида маълум қилинди, деб ёзмоқда АgroPortal OliveOilTimes ҳаволасига таяниб.

Ташкилотда айтилишича, провинция келгуси қишлоқ хўжалиги йилида 230 минг тонна зайтун ёғи ишлаб чиқаради, бу 2021/22 йиллардаги қарийб 500 минг тоннадан 2,2 баробар камдир.

Cооperativas Agro-alimentarias президенти Ижинио Кастелланонинг сўзларига кўра, минтақа қурғоқчиликдан азият чекмоқда ва ҳосил паст бўлиши кутиляпти. Унинг қўшимча қилишича, агар йиғим-теримга қадар ёмғир ёғмаса, муаммо янада катталашиши мумкин.

Кастеллано ишлаб чиқаришнинг пасайиши оғир иқтисодий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди. 2022 йилда ўғитлар, фитосанитария маҳсулотлари ва энергия нархлари қимматлаши натижасида ишлаб чиқариш харажатлари сезиларли даражада ошди. Натижада, Cооperativas Agro-alimentarias Испания федерал ҳукуматини октябрь ойида ҳосил йиғим-терим бошланишидан аввал ушбу ресурслар учун солиқларни камайтиришга чақирди.

Кастеллано сувдан фойдаланиш борасидаги чекловлар провинциядаги лалми дарахтзорларга таъсир қилганини қўшимча қилди. Ва расмийларни суғорилмайдиган дарахтзорларда сув пуркагичлардан фойдаланишга қўйилган таъқиқни бекор қилишга чақирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Уруғсиз тарвуз мавсум хитига айланадими? Испанияда реклама кампанияси бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин