Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан ўрик экспорти 6,5 баробар камайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан ўрик экспорти 6,5 баробар камайди

2021 йилнинг март ойи охиридаёқ, EastFruit таҳлилчилари об-ҳаво аномалиялари туфайли 2021 йилги мавсумда Ўзбекистонда ўрикнинг бу йилги кам ҳосили, юқори нархи ва унинг экспортини кескин пасайишини прогноз қилишган эди. Қиш фаслида кескин исиш мевали дарахтларни эрта уйғонишига, февраль охири ҳамда мартнинг ўрталаридаги қаттиқ совуқлар эса бу йилги ўрик ҳосилининг қатта қисмини нобуд бўлишига олиб келди. Республиканинг аксарият минтақаларида бу йилги ўрик ҳосилига совуқнинг икки тўлқини келтирган зарар ҳосилнинг потенциал ҳажмидан 40-90% гача баҳоланган эди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида ўрик экспорти ҳажми 8,8 минг тоннани, умумий қиймати эса 7,7 миллион долларни ташкил этган. Республика ўтган йилнинг худди шу даврида 6,5 баробар кўп – 56,9 минг тонна ўрик экспорт қилди. Ўзбекистондан сархил ўрикни ташқи бозорларга экспорт қилиш мавсуми уч ой – майдан июлгача давом этишини ҳисобга олсак, йилнинг биринчи ярмидаги юқоридаги маълумотлар икки ойга, яъни, май-июнга дахлдор, дейиш мумкин. Шундай қилиб, 2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан ўрик экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 баробар камайди. Бироқ, бундай таққослашда муҳим бир қўшимча зарур: ўтган 2020 йилда Ўзбекистондан ўрик экспорти рекорд даражада юқори бўлган эди.

Изоҳ: 2021 йилнинг май-июнь ойларидаги кўрсаткич – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилдан 2019 йилгача бўлган худди шу даврдаги кўрсаткичлар – EastFruit таҳлилчилари ҳисоб-китобига асосан.

Aммо ўтган йилги рекорд ҳисобга олинмаса ҳам, 2021 йилнинг май-июнь ойларида сархил ўрик экспорти ўтган йиллардаги шу даврга нисбатан бир неча баробар камайди. Масалан: 2019 йилга нисбатан 5,3 маротаба, 2018 йилга нисбатан 3,5 маротаба, 2017 йилга нисбатан 2,2 маротаба.

2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан экспорт қилинган ўрик ҳажмининг 96 фоизи уч постсовет мамлакати ҳиссасига тўғри келади:

Қозоғистон – 4,0 минг тонна (сархил ўрик экспорти умумий ҳажмининг 45%и),

Россия – 3,1 минг тонна (35%),

Қирғизистон – 1,4 минг тонна (16%).

Шу билан бирга, сархил ўрик экспорти ҳажмининг 81 фоизи ташқи бозорларга Ўзбекистоннинг уч вилояти – Фарғона (47%), Тошкент (22%) ва Наманган (13%) вилоятларидан жўнатилди. Республиканинг қолган 11 ҳудудини сархил ўрик экспортидаги умумий улуши 19 фоизни ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин