Бош саҳифаЯнгиликлар2020 йилда Украина грек ёнғоқларини экспортга чиқариш ҳажмларини қисқартирди
Янгиликлар

2020 йилда Украина грек ёнғоқларини экспортга чиқариш ҳажмларини қисқартирди

Грек ёнғоғи Украинада энг кенг тарқалган экинлардандир. Украинада етиштириладиган ёнғоқларнинг 99,9 фоизи ушбу мевага тўғри келади.

Ўтган йили мамлакатда 113,4 минг тонна грек ёнғоғи етиштирилди ва бу аввалги йилга нисбатан 10 фоиз кам кўрсаткичдир. Бу ҳақда УКАБ маълумотларига таянган ҳолда Fruit-inform хабар берди.

Қайд этилишича, бундай камайишнинг асосий сабаби ҳосилдорликнинг пасайиши ва ёнғоқ экиладиган майдонларнинг бироз қисқаришидир.

Ёнғоқларнинг 99 фоизи аҳоли хўжаликларида етиштирилишига қарамасдан, Украинадан ушбу маҳсулот фаол равишда экспортга юборилади. Украин ёнғоқларининг 25-30 фоизи хорижга чиқарилади. Украинада аҳолидан ёнғоқни йиғиштириб олиш ва кейин уни қайта ишлаш (қуритиш, пўстидан ажратиш ва бошқалар) ҳамда йирик партияларда сотиш тизими йўлга қўйилган. Грек ёнғоғи икки хил шаклда экспорт қилинади: пўсти билан ва ёнғоқ мағзи ҳолда. Пўстидан ажратиб олинган ёнғоққа талаб жуда катта бўлиб, 2020 йилда бутун грек ёнғоғи экспорт ҳажмларининг 91 фоизи ушбу маҳсулотга тўғри келди.

Яна ўқинг: АҚШдан келтирилаётган арзон грек ёнғоғи Испания боғбонларига рақобат туғдирмоқда

“Қайд этиб ўтиш жоизки, Украина грек ёнғоқлари экспортини анчагина камайтирди. Масалан, 2020 йилда ушбу ёнғоқ меваси экспорти ҳажмлари 98,1 млн долларни ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 29 фоизга камайган. Бутун дунёда грек ёнғоғи савдоси ҳажмларининг қисқариши бунга асосий сабабдир. Жаҳон миқёсида пўстлоғи билан сотиладиган грек ёнғоғи савдоси 25 фоизга, пўстидан ажратилган ҳолдаги маҳсулот савдоси эса 5 фоизга пасайган. Бироқ ҳатто шундай ҳолатда ҳам Украина пўстидан ажратилган грек ёнғоқларини экспорт қилувчилар орасида дунёда 4-ўринни эгаллаб турибди”, дея шарҳлади УКАБ таҳлилчиси Светлана Литвин.

2020 йилда дунё бозорида Франция (экспорт тушумининг 14 фоизи), Туркия (11 фоиз) ва Греция (10 фоиз) грек ёнғоқларига асосий харидор бўлган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан анор экспорти бир ярим баробар ошди, экспортдан тушган даромад эса камайди

EastFruit

Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд

EastFruit

Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин