Бош саҳифаЯнгиликларВена (Австрия)да Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг биринчи кўргазмаси муваффақиятли ўтди
Янгиликлар

Вена (Австрия)да Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг биринчи кўргазмаси муваффақиятли ўтди

Ўзбекистон элчихонаси Hilfswerk International (HWI) халқаро жамғармаси ва Марказий Осиё давлатларининг Австрияда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда “Марказий Осиёнинг юқори сифатли маҳсулотлари” деб номланган иқтисодий кўргазмани ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Венада Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари илк бор намойиш этилди.  Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистоннинг аграр, экспорт ва сайёҳлик салоҳиятини намоён этиш, австриялик тадбиркорларни “Маde in Uzbekistan” бренди билан таништириш, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Австрия ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишдир.

Кўргазмада Иқтисодиёт вазирлиги, Австрия Ташқи ишлар вазирлиги, Федерал иқтисодий палата, Вена шаҳрида аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар, мезбон давлат ишбилармон доиралари вакиллари, шунингдек, Вена шаҳрида истиқомат қилаётган ватандошлар иштирок этди.  Тадбирда Австриянинг Rewe Group, Billa, Spar Group, Меtro каби етакчи импортёр-компаниялари ва бошқа савдо тармоқлари вакилларидан иборат жами 100 дан зиёд киши иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев форум иштирокчиларига Ўзбекистон экспортёрларининг афзалликлари (Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича имтиёзлар тизими (GSP+) бенефициари мақомини олгани ҳисобга олинган ҳолда) ҳақида маълумот берди. Ушбу мақомга эга бўлиш Ўзбекистондан Европа Иттифоқи мамлакатларига 6200 хил товар позицияларини экспорт қилиш имконини бериб, мамлакат корхоналари учун янги истиқболларни очаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон стендида Европа Иттифоқи бозоридаги энг оммабоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилди. Жумладан, майиз, ёнғоқ, ўрик, қуритилган ўрик, қуритилган олма, тут сингари мевалар, бодринг, лавлаги, сабзи, шунингдек, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида етиштириладиган қовун  намойиш этилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

Бундан ташқари, кўргазмада Австрия бозори учун янги бўлган маҳаллий маҳсулотлар – ҳолва (Фарғона), био-қурт (турли хили), лакрица (қизилмия илдизи) ва маҳаллий узум навларидан винолар намойиш этилди.

Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар тақдимоти доирасида ўзбек қовунининг Европа бозорида тобора оммалашиб бораётгани алоҳида қайд этилди.  Сўнгги йилларда Буюк Британия, Чехия, Литва, Нидерландия, Швеция ва Греция мамлакатлари ўзбек қовуни импортини кўпайтирмоқда. 2021 йилда Латвия 2,6 минг тонна ва Германия 861 тонна қовун импорт қилган.

Маҳсулотлар дегустацияси доирасида Хоразм қовунлари эътиборда бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон экспортёрлари ва Австрия компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи бўйича бир қатор В2В-учрашувлари ўтказилди.

Кўргазма доирасида республиканинг сайёҳлик салоҳияти, Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси ҳам намойиш этилди. Hilfswerk International компанияси бош директори Штефан Фрицнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон тақдимоти Австрия ишбилармон доиралари вакилларида алоҳида қизиқиш уйғотди.  Австриядаги қатор компанияларнинг ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи бўйича мурожаатлари қайд этилди.  Шунингдек, HWI бош директори Австрия бозорида Ўзбекистон маҳсулотларини илгари суришда ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2022/23 йилги мавсумда саноат олмаси ва олма концентратининг нархи қандай бўлади?

EastFruit

Хитойда 2022 йилги олма инқирози — концентрат ишлаб чиқарувчилар ва Осиёга экспортёрлар учун имконият

EastFruit

Prognosfruit: WАPА Европа Иттифоқида олма етиштириш даражаси ўсиши ва европалик боғбонлар учун мавсум қийин кечишини башорат қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин