Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг улгуржи нархлари кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда ва сўнгги ҳафтада давомида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 36 фоизга тушиб, 2022 йилнинг ўтган давридаги энг паст даражага етди. EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, жорий нархлар ўтган йилг худди шу санасидаги даражадан 10 фоизга паст.

EastFruitнинг нархлар мониторингига кўра, 2022 йил 17 июндан 24 июнга қадар яшил булғор  қалампирининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 7000 дан 4500 сўмгача пасайган, яъни, нархлар охирги ҳафтада 36% га пасайди. Ушбу маҳсулот нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаяётганини ҳисобга олсак, 2022 йилнинг 3 июнидан 24 июнигача бўлган даврда ўртача улгуржи нархлар 1 кг учун 9000 дан 4500 сўмгача пасайган, яъни, охирги уч ҳафта ичида нархлар роппа-роса 2 баробар тушди.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг 24 июнь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилнинг шу санасидагидан 10 фоизга паст.

Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, 2022 йилнинг ўтган даврида  яшил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархлари кичик даврлар – жорий йилги январь ва июнь ойининг биринчи ярмини ҳисобга олмаганда ўтган йилги даражадан анча паст бўлди.

Жорий йилда ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари кескин мавсумий пасайиши май ойининг иккинчи ярмидан бошлаб (худди 2021 йилдаги каби) кузатилмоқда. 2022 йилнинг 13 майидан 24 июнига қадар яшил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархлари 4,4 баробар – 1 кг учун 20 000 дан 4 500 сўмга арзонлашди.

Тахминан май ойининг ўрталарида бошланган барқарор пасайиш тренди (худди ўтган йилдагидек), ички бозорда очиқ ерда, плёнка ва туннель остида етиштирилган қалампир бўйича таклифлар кескин ўсиши билан изоҳланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Атирау вилояти (Қозоғистон)да сабзавот етиштириш учун йирик иссиқхона қуришни режалаштирмоқда

EastFruit

Тарвуз атрофидаги шов-шувлар Ўзбекистонда унинг ички савдосини кескин камайтириши мумкин

EastFruit

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин