Бош саҳифаЯнгиликларУкраина: қулупнай арзонлашишда давом этмоқда
Янгиликлар

Украина: қулупнай арзонлашишда давом этмоқда

Украинада қулупнайлар янада арзонлашмоқда, дейди АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар лойиҳаси таҳлилчилари. Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ушбу резавор мева сифатининг тез ёмонлашиши сабабли қулупнай етиштирувчилар маҳсулот нархларини пасайтиришга мажбур бўлмоқдалар.

Агар ўтган ҳафта Украинада қулупнайнинг ўртача улгуржи нархи 25-65 гривна/кг ($0,93-2,41/кг)дан пастга тушмаган бўлса, бу ҳафта мамлакатнинг жанубий ва марказий ҳудуларида уларнинг нархи тез пасайишни бошлади. Ҳозирги вақтда қулупнай етиштирувчилар ушбу мевани 20-50 гривна/кг (0,74-1,86 доллар/кг) нархларда таклиф қилишмоқда, бу – бир ҳафта олдинги кўрсаткичдан ўртача 21 фоизга арзонроқ.

Шу билан бирга, аксарият бозор операторлари жорий мавсумдаги меваларнинг жуда катта фоизини сифатсиз, дея таъкидлашмоқда. Кўп ёғингарчилик боғ қулупнайининг сифатини сезиларли даражада тушириб юборди. Қолаверса, бу каби меваларни сотиш муддати жуда чекланган. Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб қулупнай етиштирувчиларнинг аксарияти савдони тезлаштириш мақсадида қулупнайлар нархини янаям туширишга қарор қилишди.

Бугунги кунда Украинада боғ қулупнайлари нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 35 фоизга арзон. Шу билан бирга, бозорнинг асосий иштирокчилари келгуси ҳафта бошида нархларнинг янада пасайишини истисно этмаяптилар. Бозорда қулупнай таклифи ошиши давом этмоқда, аммо сотилаётган резаворларнинг сифати ҳавас қиладиган даражада эмаслигини айтмоқдалар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин