Бош саҳифаЯнгиликларУкраина боғбонлари грек ёнғоғини механик йиғиш усулига ўтишмоқда
Технологиялар Янгиликлар

Украина боғбонлари грек ёнғоғини механик йиғиш усулига ўтишмоқда

Украинада қўл меҳнати ишлатилмайдиган саноат миқёсидаги ягона ёнғоқ боғи Измаил (Одесса вилояти) яқинида жойлашган. Бу «ВОЛ-НАТ» компаниясининг боғидир. Илгари корхона фаолиятининг асосий йўналиши донли экинлар етиштириш эди. Минтақа рискли деҳқончилик зонаси саналади, шунинг учун йўналиш танлашга масъулият билан ёндашув зарур. Компания раҳбари Андрей Гук векторни ўзгартириш ва боғдорчилик йўналишига ўтишга қарор қилди. Улар грек ёнғоғини танлашди, чунки, Украина жанубидаги иқлим шароити бу экин учун жуда мос келади, деб хабар берди SEEDS нашри.

Боғнинг умумий майдони –  тахминан 91 гектар. Бу француз селекциясининг «Лара» ва «Фернор» номли навларидан иборат 17,5 минг дарахтдир.

Боғни барпо этиш жараёни 2013 йилдан то 2015 йилга қадар давом этди. Грек ёнғоғининг биринчи тўлиқ ҳосили (125 тонна)ни «ВОЛ-НАТ» компанияси ўтган йили йиғди. Ўшанда уларда қўл меҳнати устувор эди. Бу йил эса ҳосил шохлардаги ёнғоқларни силкитувчи шейкер ва махсус комбайн ёрдамида йиғиб олинмоқда.

Қайта ишлашга қолдирилган ҳосил ҳажми 100 тоннани ташкил этади. Жорий йил боғда жами 200 тонна ёнғоқ ҳосилини йиғиб олиш режалаштирилган. Боғ ҳали ёш, ривожланишда давом этмоқда, шунинг учун келгуси йили ҳосил янада катта бўлиши керак. Боғнинг максимал мева бериш даври 25-30 йил давом этади.

Мевалар катта ва чиройли кўринишга эга бўлиши учун боғдаги тупроқ намлиги 80% даражада ушлаб турилиши керак, шунинг учун дарахтлар мунтазам суғорилади. Қайд этиш жоизки, «Лара» нави совуққа чидамли эмас, шу боис, у фақат жанубда етиштириш учун мўлжалланган. Умуман олганда, грек ёнғоғининг навлари боғни барпо этиш режалаштирилган иқлим шароитига қараб танланиши керак.

“ВОЛ-НАТ” компанияси ходимлари ёнғоқни териб бўлгач, тозалашади, калибрлашади ва қуритишади. Компания ўз маҳсулотларини ташқи бозорга сотади – Италияга экспорт қилади. Ушбу маҳсулотни ёнғоқ миксларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания харид қилади.

Фотосуратлар манбаси: “Думская” газетаси

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада бодринг нархи рекордларни янгиламоқда

EastFruit

Бу йил музлатилган резаворлар Украинага 200 миллион доллар даромад келтиради

EastFruit

Украинада етиштирилган ширин маккажўхори навлари европаликларни қизиқтириб қўйди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин