Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин
Янгиликлар

Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин

Тожикистоннинг минг нафардан зиёд фуқароси Буюк Британияда ишлаш истагини билдирган. Бу мамлакатда мигрантларни ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи компания аллақачон 200 нафардан зиёд кишини танлаб олди.  Тожикистон Миграция хизмати 500 нафар тожикистонликни Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаши учун жўнатишни режалаштирмоқда.

Куни кеча Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигининг Миграция хизмати Тожикистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчихонаси қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашни хоҳловчиларни саралаш бошланганини маълум қилди. CentralAsia маълумотларига кўра, ишга 22дан 45 ёшгача бўлган инглиз тилини мулоқот даражасида билувчи фуқаролар таклиф қилинган.

Миграция хизмати маълумотларига кўра, Тожикистон фуқаролари Буюк Британиядаги янги иш жойига ўз маблағлари ҳисобидан юборилади.  Мавсумий ишчилар учун 8 соатлик иш куни кўзда тутилган бўлиб, уларга бир иш соати учун 12 доллар ҳақ тўланади.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат

Ҳозирча Россия Тожикистондан меҳнат ресурслари оқимининг асосий йўналишидир. Айни пайтда Тожикистондан меҳнат муҳожирларининг қарийб 95 фоизи ушбу мамлакатга ишлаш учун кетмоқда.

Муҳожирларнинг бир қисми Қозоғистон, бошқаси МДҲ давлатлари ёки узоқ хориж мамлакатлари – Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатларига боради. Бироқ АҚШ ва Европа давлатларида тожикистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошаётгани ҳақида ҳозирча сўз юритишга ҳожат йўқ. Чунки, ушбу мамлакатларда ишлаш учун инглиз тилини биладиган малакали кадрлар керак.

Ҳукумат бўш иш ўринлари  тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда эълон қилиб боряпти, аммо шарт-шароитлар ва таклиф қилинаётган маош миқдори кўпчиликни қониқтирмаяпти. Расмий маълумотларга кўра, 2021 йили Тожикистонда рўйхатга олинган ишсизлар сони 54,6 минг кишини ташкил қилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Иссиқхонада юқори сифатли резавор ҳосилини олишда тукли ари билан чанглатиш муҳим, аммо бу қиммат усул (видео)

EastFruit

Қулупнайнинг қандай навлари фермерга кўпроқ даромад келтиради (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин