Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат
Янгиликлар

Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат

Иссиқхоналар майдонлари кенгайиши ва уларда маҳсулот етиштириш ҳажми ўсишига қарамай, Тожикистон ички бозор эҳтиёжларини ҳали ҳануз қондира олмаяпти.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот беришича, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, Тожикистон иссиқхоналарида 1162 тонна сабзавот етиштирилган: помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон кабилар шулар жмласидандир. Бироқ уларни харид қилишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди, чунки нархлар жуда қиммат, деб ёзмоқда Аsia-Plus.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди

Масалан, 1 килограмми 60-80 сомоний (4,63-6,17 доллар)дан сотилаётган булғор қалампири рекордни янгилади. Ундан кейинги ўринларда ўртача 25-30 сомоний (1,93 – 2,31 доллар)дан помидор, 20-25 сомоний (1,54 – 1,93 доллар)дан бақлажон ва 12-18 сомоний (0,93 – 1,39 доллар)дан бодринг сотилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистондаги иссиқхоналарнинг умумий майдони 118,5 гектарни ташкил қилади. Уларнинг асосий қисми Сўғд вилоятининг Кушониён, Балхий, Ҳисор, Турсунзода ва бошқа туманларида барпо этилган.

Иссиқхоналар майдони ва шунга мос равишда  сабзавот етиштириш даражаси йилдан-йилга ортиб боряпти, аммо уларнинг нархи юқорилигича қолмоқда. Ваҳоланки, Тожикистон ҳукумати 2021 йилда замонавий иссиқхоналар қуриш учун импорт қилинадиган товарлар, материаллар, асбоб-ускуналарни ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилган эди. Ушбу рўйхатдан қурилиш конструкциялари, ҳаво айлантирувчи қурилмалар, электр двигатель ва генераторлар, суғориш ускуналари, қишлоқ хўжалиги техникаси, ўғитлар ва кимёвий ҳимоя воситаларидан иборат 72 номдаги маҳсулот ўрин олган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) иқтисодчиси Андрий Ярмак Тожикистон иссиқхона бизнесининг истиқболлари ҳақида аввалроқ сўз юритган эди. Унинг айтишича, тожикистонлик иссиқхоначилар ўз маҳсулотларини маҳаллий бозор эҳтиёжларига йўналтириши, экин етиштириш, уни совутиш, қадоқлаш ва саралаш технологиялари ҳамда логистикани ўзлаштириши, шундан сўнггина экспортни ривожлантириши лозим.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Эронда 3000 гектардан зиёд иссиқхоналар барпо этиш ва уларни модернизациялаш режалаштирилмоқда

EastFruit

Иссиқхонада юқори сифатли резавор ҳосилини олишда тукли ари билан чанглатиш муҳим, аммо бу қиммат усул (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин