Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

Бундан бир неча кун аввал EastFruit мутахассислари Тожикистондаги пиёз нархи улгуржи савдода килограмм учун 18 центгача тушгани ҳақида хабар беришган эди. Шу билан бирга, жорий йилда вилоятларда пиёз етиштириш ҳажми бўйича расмий маълумотлар рекорд кўрсаткичлардан сўз очмоқда. Жанубий вилоятлардан бирида 107 минг тоннадан зиёд пиёз ҳосили йиғиб олинди ва йиғим-терим ҳали якунига етмаган. Энг қизиғи, бу ҳали биргина ҳудудга оид маълумот, холос! Биргина туманда бир йил ичида бутун мамлакат экспортининг рекорд кўрсаткичидан кўпроқ пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда!

“Пиёзнинг бутун мамлакат бўйлаб оммавий  йиғим-терими бошланса, нархлар қандай бўлади?»,  дея асосли савол беришмоқда бозор иштирокчилари.

Тожикистоннинг Жайҳун туманида шу кунга қадар 107 минг тонна пиёз ҳосили териб олинди. Қозоғистонга 16 минг тоннадан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди.  Бу ҳақида Хатлон вилояти ижроия ҳокимияти ҳаволасига таяниб, «Ховар» ТМАА хабар берди.

Жорий йилда туман бўйича 3 минг 800 гектар майдонга пиёз экилган. Айрим деҳқон хўжаликлари пиёз ҳосилини йиғиб олиб, ўрнига маккажўхори ва дуккакли экинларни экишга ҳам улгурди. Фермерлар ҳар гектар ердан 60 тоннагача пиёз ҳосилини олишга муваффақ бўлди, бу ўтган йилга нисбатан кўп кўрсаткичдир. Жайҳун фермер хўжаликларида картошка ва донли экинлар ҳосилдорлиги ҳам ошди.

Туман фермерлари ички бозорга ҳам сабзавот етказиб бериб, истеъмолчиларни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминламоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин