Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2022 йилнинг 12 апрелига қадар  Тожикистонда қулупнайнинг улгуржи нархлари ғайритабиий даражада юқори бўлди, яъни, ушбу меванинг килограмми тахминан 4 доллардан сотилди. Бироқ, 12 апрель куни нархлар бир кунда икки баробар тушиб кетди. Ва бундан буён нарх  яна ҳам тез арзонлашиши аниқ.

“Бугун бизда ҳаво ҳарорати +35 даража. Баҳорги аномал совуқдан кейин дарҳол иссиқ ёз бошланди. Шу боис, резаворлар жуда тез пишиб етила бошлади.  Қолаверса, қулупнай юқори ҳароратда бузилмаслиги учун уни тезроқ сотиш керак, шу боис, фермерлар энди нархларни пасайтиришга мажбур бўлмоқда”, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Бу шуни англатадики, яқин келажакда Тожикистонда қулупнайни қайта ишлаш мавсуми бошланиши мумкин. Хусусан, ажойиб таъм сифати ва юқори BRIX кўрсаткичларига эга Тожикистон қулупнайи бу йил тарихда биринчи бор музлатилади. EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, ўтган йил якунига бориб, Тожикистонда мева-сабзавот ва резаворлар музлатиладиган  биринчи завод қуриб битказилган эди.

Об-ҳаво аномалиялари ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришлари ҳисобга олиниб, Марказий Осиёда иқлими назорат қилинадиган иссиқхоналарда сабзавот ва мевалар етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда.  Хусусан, Тожикистонда қулупнай етиштиришга мўлжалланган биринчи иссиқхоналар барпо этилган. Биз уларни тез орада EastFruitнинг YouTube-каналига жойланадиган янги видеоларимизда намойиш этамиз. Яқинда бу ерга вертикал аэропоника фермасида қулупнай етиштиришнинг космик технологияси ҳақидаги видео ҳам жойланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ready4Тradе лойиҳаси – Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-сотиқни соддалаштириш борасидаги ҳамкорлиги

EastFruit

Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар – 2022 йилнинг 1 июнь санасида ўтказиладиган онлайн конференция эътиборида

EastFruit

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин