Бош саҳифаЯнгиликларСурхондарё вилоятида олма сайли бўлиб ўтди (фоторепортаж)
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Сурхондарё вилоятида олма сайли бўлиб ўтди (фоторепортаж)

Сўнгги бир неча ҳафта ичида мева фестивалларини мунтазам ташкил этиш бўйича Сурхондарё вилояти Ўзбекистонда сўзсиз етакчига айланди. Октябрь ойи бошидан ҳозирги кунгача бўлган даврда мамлакатнинг ушбу ҳудудида учинчи шундай тадбир — Олма сайли ўтказилди, деб хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 5 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида республика миқёсидаги Биринчи анор фестивали бўлиб ўтган эди.  Орадан 5 кун ўтиб, шу вилоятнинг Олтинсой туманида “Узум сайли” фестивали ўтказилди. Унда мазкур ҳудудда етиштирилган узум навлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар намойиш этилди.

Узум фестивалидан роппа-роса бир ҳафта ўтгач, 2022 йил 17 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Олма сайли ташкиллаштирилди.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида ҳосилга кирган олма боғларининг умумий майдони 10 минг 451 гектарни ташкил этади, шундан 1008 гектари Бойсун тумани ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, бу йил Бойсун туманида умумий майдони 6075 гектарлик янги олма боҳлари барпо этилди. Олма етиштириш ушбу ҳудудда мева-сабзавот секторини ривожлантиришнинг асосий драйверларидан бири, дейилади “Ўзбекистон 24” телеканалининг махсус репортажида.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад  ҳудуднинг туризм салоҳиятини маҳаллий ва хорижий сайёҳларга намоён этиш, олма етиштиришни ривожлантириш ва кенгайтириш, ушбу маҳсулот экспортини кўпайтириш, шунингдек, вилоятдаги олма етиштирувчилар ўртасида ўзаро тажриба ва фикр алмашувга эришишдир.

Фестиваль доирасида олма тасвирлари акс этган расмлар кўргазмаси, маҳаллий миллий таомлар кўргазмаси, олма боғларига ташрифлар, семинарлар, пресс-тур ташкил қилиниб, эстрада ва фольклор жамоаларининг байрамона чиқишлари намойиш этилди.

Фото: Аgrobiznes Blogi Теlegram-канали

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин