Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда илк бор анор фестивали бўлиб ўтди (фоторепортаж)
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Ўзбекистонда илк бор анор фестивали бўлиб ўтди (фоторепортаж)

2022 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистонда илк бор республика миқёсидаги Анор фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари. Ушбу тадбирга Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани мезбонлик қилгани бежиз эмас. Сурхондарё вилоятининг иқлим шароитининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, анор етиштириш мазкур вилоят иқтисодиётида мева-сабзавотчилик тармоғининг “ўсиш нуқталари”дан бири бўлиб, Шеробод туманида эса ушбу турдаги мевани етиштириш маҳаллий аҳолининг муҳим даромад манбаи ҳисобланади. Бу ерда беш мингдан зиёд аҳоли анорчилик билан шуғулланади. Ушбу туманда йилига 30 минг тоннадан ортиқ анор етиштирилади.

Фестиваль Европа Иттифоқи комиссияси, Жаҳон банки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича стратегик ишланма ва тадқиқотлар халқаро маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Анор етиштирувчилар ассоциацияси, “Аnnexure Financial Solutions” консалтинг компанияси ва “ShirinMeva” журнали ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистонда етиштирилган анорнинг энг сара навлари намойиш этилиб, фестиваль меҳмонларига улардан татиб кўриш таклиф қилинди. Фестиваль мутахассислари  иштирокчиларга Ўзбекистонда анор етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва истиқболлари, шунингдек, анор етиштириш ҳамда уни қайта ишлашда давлат томонидан берилаётган имтиёзлар, субсидиялар ҳақида атрофлича маълумот берди.

«Шеробод гранат импекс” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида бўлиб ўтган фестиваль дастуридан анор плантацияларига экскурсиялар, кўргазмалар, дегустациялар, анорни қайта ишлаш заводига ташриф, семинарлар, танловлар ва совринли ўйинлар ўрин олди. Фестивалда Озарбайжон, Туркия, Корея, Хитой, Тожикистон, Афғонистон, Эрон каби мамлакатлар вакиллари ҳам иштирок этди.

Фото: «ShirinMeva» журнали, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматларининг Telegram-каналлари. 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Буюк Британия Ўзбекистонга савдо-сотиқ бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этади

EastFruit

Тошкент вилоятида мева-сабзавот етиштириладиган майдонлар 8,3 минг гектарга кенгайтирилади

EastFruit

Коrzinka тармоғи яна етакчи: 2022 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги ритейл-аудит натижалари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин