Бош саҳифаЯнгиликларСирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади
Янгиликлар

Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади

Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида “Тоvuz Baltiya” компанияси бош директори Наиг Мамедгасановнинг “Деҳқонобод асл анори” МЧЖ раҳбари Исроил Неъматов ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари билан онлайн-музокаралари ўтказилди, дея хабар бермоқда «Дунё” Ахборот агентлиги. Томонлар анор етиштириш секторидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишди.

Суҳбат чоғида Наиг Мамедгасанов ўзининг илмий ва маркетинг тадқиқотлари натижаларига тўхталар экан, Ўзбекистон жаҳон бозорида жуда ҳам талабгир анорни етиштириш бўйича катта имкониятларга эга эканини таъкидлади. У ўз сўзларини анорни озиқ-овқат, фармацевтика ва косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг қўллаш мумкинлиги билан тасдиқлади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда

Озарбайжон томони Ўзбекистон ҳукуматининг анор етиштиришни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ёқлаб, бу жараёнда иштирок этишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Ушбу фаолият доирасида “Тоvuz-Baltiya” МЧЖ бош директори Ўзбекистон томонининг Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навларини етиштириш, шунингдек, ушбу маҳсулотни ташқи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш назарда тутилган лойиҳани амалга оширишга қўшилиш таклифига ижобий муносабат билдирди.

Учрашув якунида анор етиштириш борасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш мақсадида “Тоvuz-Baltiya” корхонаси раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин