Бош саҳифаЯнгиликларЎзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда

Ўзбекистон ташқи бозорларга анор етказиб бериш ҳажмини ошириб, экспорт географиясини кенгайтирмоқда, дея қайд этишмоқди EastFruit экспертлари.

«Водий-бозор» номли Тelegram-каналга  жойлаштирилган видеосюжетда Жанубий Кореядаги чакана савдо объектларидан бирининг пештахтасидан ўзбек анори жой олгани кўрсатилган. Ишлаб чиқарилган мамлакат – Ўзбекистон экани қайд этилган уч дона анордан иборат қадоқ нархи 10 000 Жанубий Корея вони (8,4 доллар), бу эса ҳар бир дона учун 2,8 доллар нарх демакдир! Аммо, видеода Жанубий Кореянинг қайси шаҳри ва савдо объекти экани – супермаркетми ёки бошқа шаклдаги чакана савдо нуқтасими, бу кўрсатилмаган.

EastFruit таҳлилчилари ўзбек анорларини Жанубий Кореяга етказиб бериш ҳажмида аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон ташқи савдосининг расмий статистикасига эътибор қаратишди. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август ойи бошидан то сентябрь охирига қадар Ўзбекситондан Жанубий Кореяга 125 тонна анор экспорт қилинган. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг 97 фоизи авиатранспорт ёрдамида етказиб берилди ва бу омил ўзбек анорининг Жанубий Корея бозоридаги юқори нархининг асосий сабабидир.

Анор экспорти мавсуми бошлангач, икки ой ичида – 2021 йилнинг август ойи бошидан сентябрь охирига қадар Ўзбекистондан умумий ҳажми 5,9 минг тонна, қиймати эса 4,3 миллион долларга тенг анор экспорт қилинди. 2020 йилнинг шу даврида анор экспорти ҳажми 3,8 минг тонна, умумий қиймати эса 4,6 млн. долларга тенг анор экспорт қилинган. Ўтган йил билан таққослаганда анор экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 55 фоизга ўсди, лекин унинг экспортидан тушган даромад 7 фоизга камайди. Кўриниб турибдики, бу йил ўзбек анорининг ташқи бозорга экспорт қилиш нархи анча паст – ўтган йилга нисбатан тахминан 30-40% га арзон. Бу эса экспорт даромади пасайишига олиб келди.

EastFruit таҳлилчилари ҳисоб-китобига кўра, 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистондан анор экспорти умумий ҳажмининг 87 фоизи уч давлат – Россия (50%), Қозоғистон (26%) ва Қирғизистон (11%) улушига тўғри келади. Бу ҳажмнинг қолган қисми Украинага – 350 тонна (6%), Жанубий Кореяга – 125 тонна (2%), Туркманистонга – 124 тонна (2%) ва Беларусга – 90 тонна (1,5%) жўнатилди. 35 тоннагача бўлган кичик партиялар Латвия, Германия, Чехия ва Мўғулистонга юборилди.

Ўзбекистондан ташқи бозорларга етказиб бериладиган сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг бошқа турларига нисбатан анор экспорти мавсуми узоқроқ давом этади – жорий йил августидан кейинги йилнинг февраль-мартига қадар, яъни, 7-8 ой. Ўтган мавсум – 2020 йилнинг август ойи бошидан 2021 йилнинг март ойи охирига қадар – Ўзбекистондан анор экспорти ҳажми 15,3 минг тонна, умумий қиймати эса 15 миллион долларни ташкил этди. Анор экспортининг илк икки ойи ўтган йилги даражадан 1,5 баробар ошаётганини ҳисобга олсак, экспорт даромади пасайишига қарамай, 2021/2022 йилги мавсум муваффақиятли бўлиши эҳтимоли юқори.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин