Бош саҳифаЯнгиликларСабзининг рекорд нархлари Ўзбекистонда илк бор импорт заруратини келтириб чиқарди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Сабзининг рекорд нархлари Ўзбекистонда илк бор импорт заруратини келтириб чиқарди

Ўтган икки ой ичида Ўзбекистонда сабзининг ўртача улгуржи нархлари 38 фоизга пасайди. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, ушб сабзавот нархи 2021 йил 12 августда қайд этилган 8000 сўм/кг ($0,75)дан 14 октябрь ҳолатига кўра, 5000 сўм/кг ($0,47)гача пасайган. EastFruit экспертларининг қайд этишича, жорий нархлар 2020 йилнинг худди шу санасига нисбатан деярли 2,5 баробар, 2019 йилга нисбатан эса 3,5 баравар юқори. Тахминан ўн кундлардан сўнг Ўзбекистонда сабзининг кечки ҳосилини (одатда, сентябрдан октябрь ойи охирига қадар  йиғилади) йиғиш ишлари якунланади.

Агар 2021 йилнинг май ва июнь ойларида сабзининг рекорд даражадаги юқори нархи ташқи бозорда ушбу маҳсулотга нисбатан ажиотаж талаб туфайли келиб чиққан бўлса, июль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистонда сабзи нархига ташқи бозорларнинг таъсири бўлмади, сабаби бу пайтга бориб ташқи бозорлардаги ажиотаж аллақачон сусайган эди. 2021 йилнинг 16 июлидаёқ, EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда сабзи нархларининг кейинги динамикаси ички бозордаги талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ бўлишини, аммо рекорд улгуржи нархлар сақланиб қолгани ва аввалги йиллардан бир неча баробар юқорилиги қайд этишганди.

2021 йил 20 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда сабзининг ўртача улгуржи нархи 2019-2020 йиллардаги шу санага нисбатан қарийб 3,5 баробар юқори эди. EastFruit мева-сабзавотларнинг улгуржи нархларини мониторинг қиладиган бошқа мамлакатлар билан таққосланганда эса Ўзбекистонда сабзи нархи бир ярим баробардан уч бараваргача юқори бўлган.

Ўзбекистондаги сабзи нархи билан боғлиқ ҳолатларни тушуниш учун шуни эслатиб ўтиш жоизки, иқлим шароити туфайли ушбу сабзавот мамлакатда йилига тўрт бор экилади ва йиғилади:

– ноябрь-декабрь ойларида “тўқсонбости” усулида экилган сабзининг ҳосили келгуси йилнинг март-апрель ойларида йиғиб олинади;

– февраль-март ойларида «эртаги» сабзи экилади, у май-июнь ойларида пишиб етилади;

– апрель-май ойларида «ўртаги» сабзи экилади, унинг ҳосили ёз ўрталарида йиғиб олинади;

– июнь-июль ойларида «кечки» сабзи экилади ва сентябрь-октябрь ойларида ҳосил йиғиб олинади.

Бироқ, 2021 йилда учинчи йиғим-терим тугагач ва ҳатто тўртинчи ҳосил йиғими тугашига тахминан икки ҳафта – ўн кун қолганда, сабзи нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда – нарх ўтган йилларнинг шу санасидаги даражадан 2,5 баравар юқори.

Ташқи бозор таъсири ва сабзи экспорти ошиши масаласига келсак, Республика божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистондан сабзи экспорти жисмоний жиҳатдан 48,1 минг тоннани ташкил қилган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 минг тонна ёки 16 фоизга кўпдир. Экспорт ҳажмининг 16 фоизга ошиши бу йилги улгуржи  нархларнинг ўтган йилгига нисбатан 2,5 баробар юқори эканлигида ягона омил бўла олиши даргумон.

Шунга кўра, нархлар юқорилигининг сабаблари, эҳтимол, Ўзбекистон аҳолисининг сабзига бўлган талаби ўсиши билан боғлиқ – аммо бунинг эҳтимоли кам ёки уни етиштириш ҳажми пасайиши билан боғлиқ, дейиш мумкин. Афсуски, 2021 йилда Ўзбекистонда сабзи етиштириш ҳажми бўйича аниқроқ ҳисоб-китоблари йўқ, лекин мазкур турдаги сабзавотни етиштириш ҳажми, чиндан ҳам, камайган бўлиши мумкин. Чунки, эрта баҳордаги совуқлар эртаги сабзи йиғим-теримига салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Боз устига, ўртача статистик кўрсаткичлардан бир неча даража иссиқ кечган қуруқ ва иссиқ ёз ўртапишар ҳамда кечпишар сабзи ҳосилдорлигини камайтирган бўлиши мумкин.

Хуллас, Ўзбекистонда сабзи нархининг бундай кескин кўтарилиши икки омил комбинацияси бўлиши мумкин, яъни сабзи етиштириш ҳажми камайиши билан биргаликда йилнинг биринчи ярмида экспорт ҳажми ошиши.

Шу боис, айни пайтда Ўзбекистонда сабзининг улгуржи нархлари Россияга нисбатан 42% юқори. Табиийки, Россияга сабзи экспорт қилиш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.

Айтганча, айни пайтда EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари мониторингини ўтказадиган мамлакатлар орасида Ўзбекистонда сабзининг нархи энг юқори даражада. Демак, сабзи импорти ҳақида гапириш пайти келди. Қизиғи шундаки, Ўзбекистон  сабзини ҳеч қачон импорт қилмаган.

Оператив савдо статистикаси шуни кўрсатмоқдаки, сабзининг биринчи импорт партиялари Ўзбекистон бозорига 2021 йилнинг иккинчи ярмида кириб келган.

Бугунги кунда Ўзбекистон сабзиси юқори нархда экан, унинг импорти жозибали бўлиб, иқтисодий жиҳатдан ҳам  мақсадга мувофиқдир. Масалан, ҳозир ўзбек тадбиркорлари улгуржи нархи уч баробар паст бўлган қўшни Тожикистон сабзисини импорт қилишдан яхши даромад олишлари мумкин. Бу, шунингдек, сабзининг ички бозоридаги нархини пасайтириб ва баҳорги йиғим-терим бошланиши билан ушбу маҳсулот экспорти ҳақида гапириш мумкин бўлади, чунки, минтақанинг кўплаб мамлакатларида ҳозирданоқ сабзи нархи юқори.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин