Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда сабзи нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда сабзи нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда

Жорий йил июль ойини 20 санасидан бери Ўзбекистонда сабзи нархининг биринчи марта  пасайиши қайд этилди, аммо кам даражада. Ушбу маҳсулотнинг мамлакатдаги нархи EastFruit мева-сабзавотларнинг улгуржи нархларини кузатадиган мамлакатлар орасида энг юқорилигича қолмоқда. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда Ўзбекистонда сабзининг улгуржи нархлари бошқа мамлакатларга қараганда 1,5 дан 3,7 баробаргача юқоридир.

Июнь ойи ўрталарида EastFruit йилнинг бу даврида сабзи нархига хос бундай «ноанъанавий» ўзгаришнинг сабаблари ҳақида ёзган эди. Ва Ўзбекистондаги сабзи нархи динамикаси бу маҳсулот нархининг Россия, шунингдек, қўшни Тожикистондаги ҳаракатини қандай такрорлаётгани кўрсатиб берилганди. Умуман олганда, хулоса шундай эдики – Россия Ўзбекистондаги мева-сабзавот маҳсулотларининг энг йирик ва асосий экспорт бозори бўлгани учун у ердаги айрим маҳсулотлар нархи ўсиши Ўзбекистоннинг айнан шу товарлари нархи кўтарилишида акс этади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январидан 19 июнигача бўлган даврда республикадан ташқи бозорга сабзи экспортининг умумий ҳажми 43,6 минг тоннани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоиз кўпдир. Мазкур ҳажмнинг 75%га яқини апрель ва май ойларига тўғри келган.

Июнь охири ва июль  бошидан бошлаб, Россияда сабзи нархи кескин туша бошлади. Чунки, 2021 йилги мавсум ҳосили бозорга кириб кела бошлади ва ҳар ҳафта Россия бозорига маҳаллий фермерлардан сабзи етказиб бериш ҳажми ортиб борди. Россиядаги нархлардан сўнг Ўзбекистонда ҳам нархлар пасая бошлади, лекин бу кўпга бормади – июль ойи ўрталарига қадар давом этди, холос ва у қадар пасайиш кузатилмади.

Графикдан кўриниб турибдики, 2021 йилнинг июль ойи ўрталаридан бошлаб, Россия сабзи бозоридаги вазият Ўзбекистондаги нарх-навога таъсир этмади. Боз устига, жорий йил, июль ва август ойларининг иккинчи ярмида Россияда сабзининг улгуржи нархи Ўзбекистондагидан 2 баробардан ҳам зиёдроқ паст бўлди. EastFruit таҳлилчилари 2021 йилнинг 16 июлида Ўзбекистонда сабзи нархининг кейинги динамикаси ички бозордаги талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ бўлишини қайд этишган эди.

Ўзбекистонда сабзи учун жорий улгуржи нархлар рекорд даражада сақланиб қолмоқда. Бу 2019-2020 йиллардаги шу санага нисбатан тахминан 3,5 баравар юқоридир. Бундан ташқари, сабзининг жорий нархлари бўйича EastFruit мева- сабзавотларнинг улгуржи нархларини кузатадиган мамлакатлар орасида республика етакчи ўринни эгаллайди.

Қулай иқлим шароити туфайли Ўзбекистонда сабзи йил давомида 4 марта экилиб, шунга кўра йилига тўрт бор сабзи ҳосили олинади:

-ноябрь-декабрь ойларида қишки сабзини экиш ишлари амалга оширилади («тўқсонбости» усулида), ҳосил келгуси йилнинг март-апрель ойларида йиғиб олинади;

-февраль-март ойларида «эртаги» сабзи экилади, у май-июнь ойларида пишиб етилади;

-апрель-май ойларида «ўртаги» сабзи экилади, унинг ҳосили ёз ўрталарида йиғиб олинади;

– июнь-июль ойларида «кечки» сабзи экилади ва сентябрь-октябрь ойларида ҳосил йиғиб олинади.

2021 йилги мавсумда – қишки ва «эртаги» сабзи ҳосилини йиғиш даврида ҳар иккисининг нархига ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб ошгани таъсир кўрсатди. Aммо, июлдан бошлаб, ташқи бозор омилининг таъсири аста-секин йўқ бўла бошлади. «Ўртаги» сабзи йиғим-теримининг ёз ўрталарида бошланиши сабзи нархи пасайишига олиб келиши кутилган эди. Бироқ, унинг йиғим-терими бошлангандан кейин бир ойдан кўпроқ вақт ўтгач ҳам нарх пасайиши кузатилмаяпти. Бошқача айтганда, «ўртаги» сабзи ҳосили ҳажми бунинг учун етарли бўлмади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин