Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда сабзи арзонлашди, аммо ҳозирги нархлар Россиядагига қараганда юқори
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда сабзи арзонлашди, аммо ҳозирги нархлар Россиядагига қараганда юқори

EastFruit мутахассислари сўнгги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистонда сабзи нархи пасайгани ҳақида хабар бермоқда. Аммо ҳозирги нархлар ўтган йилларнинг шу даврига нисбатан рекорд даражада юқорилигича қоляпти.

2021 йилнинг 17 июнь куни EastFruit ушбу маҳсулот нархларининг ғайритабиий даражада ошиши ва бундай ноанъанавий ҳолат хусусида  «Россияда сабзи ва лавлаги қимматлиги сабаб, ҳатто ўзбек палови ҳам қимматлашмоқда» сарлавҳали мақолада ёзган эди. Мақолада Ўзбекистондаги сабзи нархлари динамикаси ушбу мамлакат мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозори – Россиядаги, шунингдек, қўшни Тожикистондаги нархлар динамикасини қандай такрорлаётгани кўрсатилган эди. Бошқача айтганда, сабзи ва лавлаги билан боғлиқ ажиотаж ҳолати ва Россия бозорида нархлар тез кўтарилиши бу вазиятга асосий сабабдир. Умуман олганда, хулоса аниқ эди – Россия Ўзбекистондаги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича энг йирик ва асосий бозор бўлгани сабабли, у ерда айрим маҳсулотлар нархларининг кўтарилиши айни товарлар нархлари Ўзбекистонда ҳам ошишида акс этади.

Июнь ойи охири – июль бошидан эътиборан, Россияда сабзи нархи пасая бошлади, чунки, 2021 йилги мавсум ҳосили партиялари бозорга кириб келди ва шу кунларда Россия бозорига маҳаллий сабзи етиштирувчиларнинг маҳсулот етказиб бериш даражаси ўсиб бормоқда. EastFruit россиялик сабзавот етиштирувчилар ушбу маҳсулотнинг бу йилги  партияларини июль ойидан бошлаб етказиб беришни бошлаши ҳақида ёзган эди. Россиядаги нархлар ортидан Ўзбекистонда ҳам нархлар пасая бошлади.

Бироқ, пасайиш даражаси турлича бўлди. Aгар 24 июндан 15 июлгача бўлган даврда Россия Федерациясида ўртача улгуржи нархлар 2 баравар (51 фоиз) тушган бўлса, Тожикистонда – 42%, Ўзбекистонда – 22% тушган. Ўзбекистонда нархларнинг пасайиш суръати ички бозор конъюнктураси билан изоҳланади. Ўзбекистондаги сабзи нархларининг кейинги ҳолатига Россия бозоридаги вазият энди таъсир қилмайди, боз устига, 2021 йил 15 июнь ҳолатига кўра, Россияда ўртача улгуржи нархлар ҳатто Ўзбекистондаги нархлардан паст. Ўзбекистонда сабзи нархларининг кейинги динамикаси ички бозордаги талаб ва таклиф нисбатларига боғлиқ бўлади.

Пасайиш тенденциясига қарамай, Ўзбекистонда ҳозир сабзининг ўртача нархи рекорд даражада юқорилигича сақланиб қолмоқда – бу 2019 ва 2020 йилларнинг шу даврига нисбатан тахминан 3 баравар баланд кўрсаткичдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда?

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин